Latest news

10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  0 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  1 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  2 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  0 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  10 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  3 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  12 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  3 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  9 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  17 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  2 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1

Фарруҳ Сайфиев: “Дердийок "Пахтакор"га катта фойда келтиришига ишонаман” News

Фарруҳ Сайфиев: “Дердийок "Пахтакор"га катта фойда келтиришига ишонаман”

Ўтган ой БААда янги мавсумга ҳозирликни давом эттирган “Пахтакор” клуби юртимизга қайтиб келди.

Эндиликда “шерлар” ОЧЛ биринчи турига тараддудни шу ерда олиб боришади. Муҳим учрашувлар олдидан етакчи футболчи Фарруҳ Сайфиев фикрларини билдириб ўтди.

“Биринчи йиғинни Тошкентда ўтказдик. Бунда жисмоний ҳолатимизни яхшилашга урғу бердик ва тикланиш машқларини бажардик. Иккинчи йиғинни эса БААда олиб бордик. Учта ўртоқлик учрашувида майдонга тушдик. Узоқ танаффусдан кейин ўйинимизни топиб, уни йўлга қўйиб олиш муҳим эди.

Янги келган юлдуз футболчи Эрен Дердийок ҳақида ижобий фикр билдиришим мумкин. Тажрибали футболчи, жамоамизга яхшигина ёрдами тегади деб ўйлайман.

Жорий йилдаги илк расмий ўйинимизни 10 февраль куни “Шабаб Ал Аҳли” жамоасига қарши ўтказамиз. Дастлабки икки турда ўз майдонимизда ўйнаймиз. Худо хоҳласа ғалаба қозониб суюклиларимизга шодлик улашамиз. Рақибларимиз оддий жамоалар эмас. “Ал Ҳилол” мусобақанинг амалдаги ғолиби. Аввалги мавсумда ҳам гуруҳимиздан анча кучли жамоалар жой олганди. Назаримда биз муносиб кураш олиб боргандик”, - деди Фарруҳ Сайфиев.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика