Latest news

02:35Асрор Алиқулов: "Рақибда 65-70 дақиқалардан сўнг бўшлиқлар пайдо бўлишини кутгандик"  1 02:14Анвар Бердиев: "Ўйин битта голгача бўлди, уни эса "Машъал" урди"  2 02:00Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда аутсайдерлардан бирига мағлуб бўлди  6 01:38А Серия. Шомуродовнинг голи "Рома"га "Верона" устидан ғалабани тақдим этди  32 01:36"Насаф" "Жар"да "Бухоро"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 01:25Лига 1. ПСЖ яна ғалаба қозонди. Жамоа 29 ўйиндан буён мағлуб бўлмаяпти (+жадвал)   1 00:50Суперлига. "Пахтакор" йирик, "Насаф" ишончли, "Машъал" эса минимал ҳисобда ғалаба қозонди  0 00:10"Бавария" Бундеслиганинг охирги ўринларида бораётган жамоа устидан йирик ғалабани қўлга киритди  0 00:03Виталий Левченко: "Рақиб бизни мағлуб этгани йўқ, биз ўзимиз ўйинни ютқазиб қўйдик..."  10 23:30Рўзиқул Бердиев: "Ғалабага муносиб ўйин кўрсатдик, Черанга ишонишда давом этамиз"  1 23:23Педру Морейра: "Мендан хафа бўлмайсизлар, бугунги саволларингизга жавоб бера олмайман"  8 22:17Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Нефтчи"ни тор-мор этди  226 21:40"Ливерпуль" Дарвин Нуньес бўйича қарор қабул қилди  5 21:19Ла Лига. "Барселона" еттита гол урилган ўйинда камбэк эвазига "Сельта"ни мағлуб этди  139 21:08Бердиевнинг захира кучлари иш берди. "Бухоро" - "Насаф" 1:3  43

Фарруҳ Икромов: "Бунёдкор" раҳбарларидан футболчиларга эътиборлироқ бўлишларини сўраб қоламан" News

Фарруҳ Икромов: "Бунёдкор" раҳбарларидан футболчиларга эътиборлироқ бўлишларини сўраб қоламан"

Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси Суперлиганинг 15-турида Олмалиқда "Металлург"га қарши майдонга чиқди.

Қизиқарли кечган учрашувда Шуҳрат Мақсудов шогирдлари 2:0 ҳисобида ғалабани нишонлади. Ўйин жамоанинг тезкор ярим ҳимоячиси Фарруҳ Икромовга аталди, десак муболаға бўлмайди. Биринчи бўлимдан сўнг танаффусга 0:0 ҳисобида танаффусга чиқиб кетган "қалдирғочлар" иккинчи бўлим бошида Фарруҳ Икромовнинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олди. 72-дақиқага келганда Икромовнинг ажойиб узатмасидан кейин Миржаҳон Мирахматов “Металлург” дарвозасини ишғол этди.  Мазкур беллашувдан сўнг Фаррух Икромовнинг фикрларини тингладик. 

- "Металлург" билан ўйин ҳақида...

- Ўйин мухлислар учун қизиқарли кечди, деб ўйлайман. Ўтган ўйинда очко йўқотганимиз сабабли "Металлург"ни ютишимиз шарт эди. Боз устига биринчи даврада уларга мағлубиятга учрагандик. Реванш олиш ҳисси юқори бўлди. Учрашув давомида ўзимни эркин тутишга ҳаракат қилдим. Шунингдек жамоадошларимнинг қўллаб-қувватлаши ҳам қўшимча куч берди.

- Олдингига қараганда ҳаракатларингизда ўсиш кузатилаётгандек. Сизни "Бунёдкор" таркибидаги илк ўйинингиздан биламан. Тўпни кўпроқ ўзингизда ушлашга уринасиз. Қайсидир маънода қизғанчиқ эдингиз. Ўсишингиз бу йил сизга асосий таркибда кўп имконият берилаётганидами?

- Ўтган мавсумларда кўпинча захирадан ўйинни кучайтириш мақсадида туширишарди. Биласиз ҳар бир мураббийнинг ўз услуби бор. Тўпни қизғаниш менимча ҳар бир ҳужумчига ҳос ҳислат, деб ўйлайман. Лекин жойи келса тўпни оширишга ҳаракат қиламан. Энди бу ўйин пайтидаги вазиятга боғлиқ. Жамоадошларим билан ҳар бир учрашувда бор кучимиз билан ўйнашга ҳаракат қиламиз. 

- "Сўғдиёна"нинг тажрибали вингери Жасур Ҳасанов сайтимизга берган интервьюсида "Бунёдкор" ва "Пахтакор" жамоаларида ўринбосарларим бор, деган фикрни билдирганди. Қизиқ футболчи балки сизни назарда тутгандир? Боиси ўйин услубингиз Жасур Ҳасановга ўхшаб кетади...

- "Бунёдкор"да бундай услубдаги футболчилар кўп. Жасур Ҳасанов айнан мени назарда тутгани ёки тутмагани қоронғу. 

- Бундай ўсишдан сўнг табиийки скаутлар, агентлар эътиборига тушишингиз табиий. Балки кейинги мавсумда сизни легионер сифатида бирор хориж жамоасида кўрармиз? Қизиқишлар борми?

- Ҳар бир футболчининг орзуси легионер сифатида тўп тепиш. Қизиқишлар бор, йўқ эмас. Таклифларни кўриб чиқиб фаолиятим учун фойдали бўлган қарорни қабул қиламан. Бу борада адашмайман, деган умиддаман. 

- "Бунёдкор" шу пайтгача энг ёмон натижаси 4 ўрин бўлган. Бундан пастга тушиб кетмаган. Лекин жамоанинг ҳозирги эгаллаб турган ўрни бироз ҳавотирли...

- "Бунёдкор" ўз ўрнига эга жамоа эди. Ҳозир бошқача бўлиб қолган, дейиш ноўрин. Шунчаки клуб раҳбарларидан футболчиларга эътиборлироқ бўлишларини сўраб қолардим. Нолиш йўқ, худога шукур Лекин айтганимдек бироз эътибор берилса ҳаммаси яхши бўларди. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика