Latest news

21:49"Шаржа" бош мураббийи: "Мен ҳалолман, демак, ҳамма ҳалол бўлиши керак. Ҳаёт шундай эканлигига ишонаман"  0 21:01"Пахтакор" Россия жамоасига мағлуб бўлди  3 21:00"Истанбул Башакшехир" — "Бешиктош". Таркиблар маълум  10 20:40"Насаф" U21 Қашқадарё вилояти ҳокими кубогини қўлга киритди  0 20:33"Арсенал" — "Уиган". Таркиблар маълум  1 20:00“Нефтчи” икки футболчисини “Қўқон-1912”га ижарага берди  10 19:49"Сурхон" Грузия клубини мағлуб этди  2 19:42"Андижон" легионери жамоани тарк этди  6 19:21"Райо Вальекано" — "Атлетико". Таркиблар маълум  15 19:05Элит ОЧЛ. "Насаф" "Шаржа"га қарши қизил либосда ўйнайди  7 19:00"Арал" янги дарвозабон билан шартнома имзолади  0 18:55Фабрегас: "Мората футбол ўйнашни йиғиштириб, бошқа спорт билан шуғуллансин"  3 18:28"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Шаржа" легионери жамоани тарк этди  7 18:01Назорат ўйини. “Гулистон” “Орол”дан устун келди  2 17:11Эндрик январь ойида Лига 1нинг энг яхши футболчиси деб топилди  18

Фарқ 6 очко, лекин "Локо" ҳали чемпион эмас News

Фарқ 6 очко, лекин "Локо" ҳали чемпион эмас

Олий лиганинг 28-туридан ўрин олган учта ўйин бўлиб ўтди.

Чемпионлик учун курашаётган икки клуб бугун ўз ўйинларини ўтказишди. Навоийда "Локомотив" "Қизилқум"ни Марат Бикмаевнинг пенальтидан урган голи эвазига мағлуб этиб қайтди - 1:0. Андижонда меҳмон бўлган "Бунёдкор" эса нурсиз дуранг қайд этди. Шу тариқа, чемпионат тугашига 2 тур қолганида бу жамоалар ўртасида очко 6тага етди. Лекин "Локомотив" расман чемпион эмас. Сабаби Ўзбекистон чемпионати регламентига кўра очколар тенг келиб қолса аввало ўзаро ўйиндаги натижаларга эътибор қилинади.

Математик жиҳатдан "Бунёдкор"да чемпион бўлиш имконияти бор. Бунинг учун "қалдирғочлар" охирги икки баҳснинг иккаласида (бири айнан "Локомотив" билан) ғалаба қозонишлари, "Локомотив" эса олдиндаги иккала баҳсда ҳам мағлуб бўлиши керак.

"Локомотив" чемпион бўлиши учун эса навбатдаги 2та турда 1 очко олса ҳам етарли бўлади. "Темирйўлчилар" кейинги турда "Металлург"га ютқазишмаса муддатдан аввал чемпион бўлишади.


29-тур
"Локомотив" - "Металлург"
"Навбаҳор" - "Бунёдкор"

30-тур
"Бунёдкор" - "Локомотив"



Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика