Latest news

17:17Суперлига. "Хоразм" — "Насаф". Асосий таркиблар маълум  2 16:55"Барселона" "Аталанта" ҳужумчиси учун 50 млн евро тўлашга тайёр  0 16:35"Гавр"нинг 18 ёшли ҳужумчиси МЮга ўтади  0 16:09ЕЧЛда ҳафта футболчиси аниқланди  0 15:50Элдор Шомуродов – "Рома"да апрель ойининг энг яхши футболчиси!   22 15:22"Ўлганимда ётиб дам олиш учун кўп вақтим бўлади" — Бруну Фернандеш  2 14:58Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ёпиқ форматда йиғин ўтказади  12 14:31"Челси" ушбу мавсум илк бор титул ҳомийси либосини кийди  2 13:59Суперлига. 8-тур дисквалификациялари: "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Қўқон-1912" 1 нафардан йўқотишга эга  2 13:36Гвардиола Ҳусанов ҳақида: "Бошланғич таркибдаги жой ҳеч кимга кафолатланмаган"  17 13:08Гвардиола "Барселона" ҳақида: "Бундай ўйин билан стадионлар ҳеч қачон бўш қолмайди"  14 12:39Улуғбек Бакаев "Бухоро"даги фаолиятини давом эттирадими?  7 12:12"Ямаль Мессидан яхшироқ". "Барселона" собиқ футболчиси ҳайратланарли баёнот билан чиқди  18 11:46МЮ "Вулверхэмптон" голеадори учун 62,5 млн фунт тўлашга тайёр  0 11:19Франция хорижда ўйнаётган энг яхши футболчисини аниқлайди. Номзодлар ичида Мбаппедан ташқари яна кимлар бор?  15

Фарҳод Нуруллаев: "Қизилқум" автобуси Қаршида "Дамас" билан тўқнашиб кетгани рост" News

Фарҳод Нуруллаев: "Қизилқум" автобуси Қаршида "Дамас" билан тўқнашиб кетгани рост"

Сўнгги турни Қаршида “Насаф” футболчиларига қарши ўтказган “Қизилқум” жамоасининг йўл ҳаракати ҳодисасига дучор бўлганлиги хусусида турфа гап-сўзлар тарқалган эди.
Шу масала бўйича жамоа бошлиғи Фарҳод Нуруллаев футбол клуби матбуот хизматига қуйидагича маълумот бериб ўтди.
 
 — Ҳақиқатан ҳам “Насаф” — “Қизилқум” учрашувининг эртаси куни, аниқроғи, 30 июнь куни эрталаб тахминан соат 8 ларда Қаршидаги марказий кўчалардан бирида маҳаллий “Дамас” автомашинаси жамоамиз аъзолари жой олган “Мерседес” автобуси билан тўқнашган эди, — дейди Ф.Нуруллаев. — Бу йўл ҳодисасидан бирор киши жабр чеккани йўқ, ҳамма соғу саломат. Шу куннинг ўзида жамоамиз мураббийлар штаби аъзолари ва футболчилар Зарафшон шаҳрига етиб келишган. Айни пайтда барча диққат-эътиборни навбатдаги учрашувга пухта ҳозирлик кўришга қаратяпмиз.
 
Ҳозирда жамоа бош мураббийи Рустам Забиров Зарафшондаги ўқув-машғулотлар базасида футболчилар билан кунига икки маҳалдан машғулотлар олиб бормоқда. Машғулотларда йигирма беш нафар футболчи фаол иштирок этаётир. Муҳими, “Қизилқум” жамоаси аъзоларининг “Динамо” билан бўладиган ўйин олдидан кайфиятлари кўтаринки, руҳлари тетик.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика