Latest news

21:18"Ал Ҳалдия" бош мураббийи Али Ашур: "Андижон" ушбу мусобақада гол ўтказиб юбормади"  0 20:56ЕЧЛ. "Барселона" – "Олимпиакос". Таркиблар аниқ  2 20:48"Бавария" Нойер билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда, Нюбель эса сотиб юборилади  0 20:17Элит ОЧЛ. "Шабаб Ал Аҳли" – "Насаф" 2:1 (матнли трансляция)  46 19:58Жиру: "Лига 1 А Сериядан ортда эмас"  5 19:30Шмейхель: "Нега Хойлунд ва Мактоминей "Наполи"да?"  5 19:02Максим Шацких: "Рақибни ўрганиб чиқдик. Фикримча, "Ал Ҳалдия" Қатар клубидан кучлироқ"  16 18:42Артета Гёкереш "Арсенал" учун фойдали эканлиги ҳақида гапирди  0 18:14Абрамович Туркия клубининг акция пакетларини сотиб олмоқчи  3 17:47"Нефтчи" – ОКМК ўйинидаги вазият четлатишга хосмиди? Суперлиганинг 25-туридаги ҳакамлик таҳлили  7 17:27Алаба яна жароҳат олди  3 16:59Эшитдик-да! Аёллар ва футзал жамоаси энди Суперлига клублари учун мажбурий бўлмайди  4 16:39ОФК вакиллари Миллий футбол маркази билан танишди  0 16:19"Футбол олами". Бутсанинг таги билан бутсага тепишга қизил карточка берилмайди. Оёқни синдириш учун сал юқорига тепиш лозим...  12 16:03Расман: "Бавария" Компани билан ҳамкорлик қилишда давом этади  0

Фарҳод Нишонов: "Кузатиб турдим, футболчиларим ўйин давомида 12 километрдан кўпроқ югуришди" News

Фарҳод Нишонов: "Кузатиб турдим, футболчиларим ўйин давомида 12 километрдан кўпроқ югуришди"

Про-лиганинг 3-туридан ўрин олган "Олимпик MobiUz" - "Машъал" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Яхши ўйин ўтказдик деб ўйлайман. Футболчиларим бугун кучли рақибга қарши яхши ҳаракат қилишди. Голли вазиятларимиз бўлди, ҳужумларни якунлашда камчиликларимиз бор, давомида буни тўғрилаймиз. "Машъал" вакиллари ҳам яхши ҳаракат қилишди. Ҳужумчиларимизда жароҳат бор, уларга тўлиқ тикланиб олишлари учун вақт керак.

- Терма жамоа сафига клубдан 10 нафар футболчи жалб этилди. Бу ҳолат бугунги ўйин натижасига таъсир кўрсатди деб ҳисоблайсизми?

- Йўқ, бугунги ўйинда бунинг таъсирини сезмадим. Балки кейинроқ кўриниб қолиши мумкин. Кетма-кет ўйинлар барибир футболчиларга ўз таъсирини кўрсатади.

- Дарвозабон Самандар Муратбаев охирги ўйинларда яхши ҳаракат қилаяпти. Унинг ўйини борасида фикрингиз қандай?

- Самандар ўзи яхши кўрсатаяпти. Бизда ҳозир 3 нафар иқтидорли дарвозабонлар бор. Шунинг эвазига жамоада соғлом рақобат юзага келаяпти. Самандар Муратбаев ўз устида ишлашда давом этса, келгусида миллий терма жамоанинг асосий дарвозабонига айланиши мумкин.

- Қанот футболчиларига эътироз йўқми?

- Йўқ, улар берилган вазифани яхши уддалашди. Муроджон Комилов ва Далер Тухсановни CataPult орқали кузатиб бордим, ўйин давомида жами 12 километрдан кўпроқ масофани босиб ўтишди. Гол уришганида, бу ўзларига бўлган ишончни янада ортишига сабаб бўларди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика