Latest news

11:18Нико Уильямс МЮ билан ўйин ҳақида: "Фаворит йўқ, улар АПЛда пастда жойлашишган. Биз "Атлетик Бильбао" нималини кўрсатишга ҳаракат қиламиз"  4 10:54Раньери «Рома»нинг «Верона» устидан қозонилган ғалабасига муносабат билдирди  1 10:27Про лига. Бугун 3-тур якунланади  0 09:56«Барселона»да «Реал»га қарши учрашувдан аввал катта йўқотиш бор  5 09:26«Верона»га қарши учрашувдан сўнг Шомуродов ўз фикрларини билдириб ўтди  4 08:58Улуғбек Бакаев: "Гол ўтказиб юборган вазиятимиз ва пенальти белгиланган вазият бўйича ҳам саволларим бор"  13 08:31Исломбек Исмоилов – истеъдодларга тўла жамоа билан мукаммал ишни бажаришга яқин: ОФК расмий саҳифаси Исломбек Исмоилов ҳақида катта мақола эълон қилди  9 08:03Sofascore. Жамоасига ғалаба тақдим этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:37Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Андижонда ўйинлар бор  5 07:05U-17 Осиё кубоги. Бугун ФИНАЛ!  25 02:35Асрор Алиқулов: "Рақибда 65-70 дақиқалардан сўнг бўшлиқлар пайдо бўлишини кутгандик"  1 02:14Анвар Бердиев: "Ўйин битта голгача бўлди, уни эса "Машъал" урди"  5 02:00Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда аутсайдерлардан бирига мағлуб бўлди  7 01:38А Серия. Шомуродовнинг голи "Рома"га "Верона" устидан ғалабани тақдим этди  40 01:36"Насаф" "Жар"да "Бухоро"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

Фарҳод Нишонов: "Абдуқодир Ҳусанов ва Файзуллаевлар туфайли бизни барча агентлар кузатиб бормоқда. Улар янги Ҳусановни қидиришмоқда" News

Фарҳод Нишонов: "Абдуқодир Ҳусанов ва Файзуллаевлар туфайли бизни барча агентлар кузатиб бормоқда. Улар янги Ҳусановни қидиришмоқда"

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бош мураббийи Фарҳод Нишонов Тошкентда ўтказилаётган йиғин доирасида ОАВ вакилларининг саволларига жавоб берди.

- Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё кубогига жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Эртага терма жамоамиз яна Қатарга йўл олишади. Йиғинлардан қанчалик кўнглингиз тўлмоқда?

- Йиғиндан кўнглимиз тўлмоқда ва барчаси бизнинг режамиз бўйича кетмоқда. Жароҳатланган футболчиларимиз ҳам бор, лекин бу қўрқинчли эмас. Мусобақага бутун жамоа шай ҳолатда бўлади.

- Қатардаги йиғинда ҳам иккита ўртоқлик учрашуви кутиб турибди. Ушбу учрашувлардан кутилмаларингиз қандай?

- Биз дастлаб Сурия билан ўйнаймиз, 17 январь куни. 22 январь санасида эса Қатар билан баҳслашамиз. Бу баҳслар тайёргарлигимизнинг сўнгги босқичи. Ушбу тўқнашувларда биз якуний хулосаларга келамиз.

- Осиё кубогига қадар таркибда ўзгаришлар бўлиши мумкинми?

- Бўлиши мумкин. Биз Осиё кубогига жуда футболчиларни рўйхатдан ўтказганмиз. Қатардаги дастлабки йиғинимиздаги таркибимиз билан, эртага Қатарга йўл оладиган таркибда 6-7та ўзгариш бор. Ротация давом этади. Очиғини айтаман, қайсидир позициялардан кўнглим тўлмаяпти. Шу сабабли, биз позицияларни кучайтиришда давом этамиз.

- Ёшлар терма жамоамиз сўнгги икки ойда Туркияда, Қатарда, Тошкентда ва яна Қатарда йиғин ўтказмоқда. Тайёргарлик жадал кетмоқда. Йиғинлар кетма-кетлиги футболчиларнинг жисмоний ҳолатига салбий таъсир ўтказмайдими? Мусобақага қадар давом этадиган интенсив тайёргарлик жараёни бизга зарар етказмайдими? Шунингдек, икки нафар футболчи "Пахтакор" йиғинига жўнаб кетди. Жисмоний ҳолатни яхшилаш бўйича иш олиб борилмоқдами?

- Бу масала бўйича бир тўхтамга келганмиз. "Пахтакор" ва бошқа клублар билан олдиндан келишиб қўйганмиз. "Пахтакор"даги ўйинчиларимиз Қатарга боришади. Жароҳат олган футболчилар ҳам тикланиб, сафимизга қўшилишади. Жисмоний ҳолат масаласи - нозик масала. Биз футболчиларга ортиқча юклама бераётганимиз йўқ. Одатий чемпионат ўйинларига тайёргарлик кўргандек, машғулот ўтказяпмиз. Сиз айтганингиздек, футболчиларга кўпроқ "нагрузка" бериб юбориш нотўғри. Барчасига жиддий ёндашганмиз. Ўйинчиларни синчковлик билан назорат қилиб бормоқдамиз. Ҳар бир футболчини Осиё Кубогига энг яхши спорт формасида олиб боришга ҳаракат қиламиз.



- Жанубий Америка жамоаларига қарши ўтказилган ўртоқлик ўйинларида ҳақида гапириб ўтсангиз. Бундан мақсад нима эди ва бу қанчалик бизга фойда берди?

- Биз Аргентина ва Уругвай жамоаларига қарши ўйнадик. Ушбу тўқнашувлар футболчиларимизга жуда катта тажриба бўлди. Биз футболчиларимизнинг камчиликларини кўриб олдик. Қаерда яхшироқ ўйнашимиз кераклигини билиб олдик. Умид қиламанки, кейинги терма жамоалар учун шундай ўйинлар ташкил этилади. Бу жуда фойдали.

Ҳозир биз босим остидамиз. Биз Абдуқодир Ҳусанов ва Файзуллаевлар туфайли бизни барча агентлар ва селекционерлар эътибор билан кузатиб бормоқда. Ушбу инсонлар терма жамоани ўраб олишган. Улар янги Ҳусановни қидиришмоқда. Бу бизга масъулият юклайди ва қўшимча босим ҳам яратиб бермоқда. Бундай ҳолат, ушбу футболчиларнинг яқин келажакда Европанинг топ жамоаларида ўйнаш имкониятларини оширяпти.

- Биз Осиё кубогига амалдаги чемпион сифатида йўл олмоқдамиз. Ушбу жиҳат жамоага қўшимча босим юкламоқдами?

- Биз буни ҳис қиляпмиз. Барча рақиблар бизга қарши жиддий тайёргарлик кўришмоқда. Осон рақибнинг ўзи йўқ. Бизни барча Осиё чемпиони деб қабул қилмоқда. Ҳусановлар ҳам ушбу йўлни босиб ўтишган. Бу бизга босим эмас, янада масъулиятлироқ бўлишга ундамоқда.

- Осиё кубогида 4та мундиал йўлланмаси ўйналади. Шу сабабли барча жамоалар мусобақага жиддий тайёргарлик кўришмоқда. Ўзингиз ҳам футболчилик фаолиятингизда ёшлар терма жамоа сафида тўп тепгансиз. Сиз футбол ўйнаган даврингизда бундай тизимли ва пухта тайёргарлик жараёни бўлмаган. Аввалига Жанубий Америка, кейин Туркия, Қатар, Тошкент ва яна Қатар. Бундай тизимли ёндашув қанчалик фойдали? Сизнинг футболчилик даврингиздаги тайёргарликлардан қанчалик фарқ қилади?

- Илгари ҳам терма жамоалар имконият даражасида тайёргарлик олиб борилган, лекин ҳозирги кундагидек топ даражадаги терма жамоаларга қарши ўйнамаганмиз. Топ жамоалар ўзлари бизга таклиф билан чиқишмоқда. Бу бизни албатта хурсанд қилади. Бу ўзбек футболининг катта ютуғи. Биз шу даражагача етиб келдик. Ҳозир фақат Корея ёки Япония эмас, Ўзбекистон билан ҳам ҳисоблашишмоқда. Бу барча ёш тоифадаги мураббийлар ва академияларнинг ютуғи. 


Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика