Latest news

17:52Breaking! Аббос Файзуллаев Туркия клубидан таклиф олди  7 17:36"Бухоро" – "Шўртан" учрашуви нейтрал майдонда ўтади  2 17:15Breaking! Ўринбоев фаолиятини Бельгияда давом эттиради  12 17:09Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025. 1-турнинг барча натижалари битта саҳифада  1 16:56"Бунёдкор" пенальтилар сериясига кўра ғалаба қозониб, "Қўқон-1912"ни мусобақадан чиқариб юборган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 16:38Расман: Футзал Олимпия ўйинларига киритилди  3 16:21Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси қачон очилади?   13 16:15ЦСКА собиқ ҳужумчиси қамоқдан озод этилди  0 15:47"Футбол олами". "Динамо", "Бунёдкор" ва "Шўртан" дастлабки чорак финалчилар  0 15:39Гвардиола: "Кейинги учрашувда 10 нафар янги ўйинчи майдонда бўлади..."  4 15:15"Ливерпуль" швециялик ҳужумчи учун 100 млн фунт таклиф қилмоқчи  4 14:46"Ал Ҳилол" Рафаэл Леауни нишонга олди  2 14:20Факт: "Хоразм" 21-асрда меҳмонда "Сўғдиёна"ни ютмаган  2 13:55"Милан" собиқ ҳимоячиси "Юве Стабиа" бош мураббийига айланди  0 13:25Куртуа "Ал Ҳилол" билан дуранг бўйича тушунтириш берди  2

Фарҳод Магометов: “Янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш 10 августгача очиқ” News

Фарҳод Магометов: “Янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш 10 августгача очиқ”

3 августдан олий лиганинг иккинчи давра баҳсларига старт берилади.
Айни пайтда олий лиганинг деярли барча клублари давралар оралиғидаги трансфер ишларини амалга ошириш билан банд. Бугун иш юзасидан ПФЛ биносига ўтганимизда ташкилот бош директори Фарҳод Магометов билан бироз суҳбат қурдик.

-   Фарҳод Абдуалиевич, иккинчи давра учун футболчиларни рўйхатдан ўтказиш 10 августгача очиқ экан деб эшитдик. Шу ростми?
-   Ҳа, рост. Клублар бемалол шу ойнинг 10-санасигача янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишлари мумкин. Буни барча клубларга етказганмиз.

-   Индинга 14-тур баҳслари старт олади. Агар кимдир ҳозирги жамоасида майдонга тушиб, лекин шундан кейин бошқа клуб сафига ўтиб кетса нима бўлади?
-   Бу ерда ҳеч қандай муаммо кўрмаяпман. Футболчи айтайлик, 3август куни “А” жамоа сафида ўйнаб, кейин 10-августгача “Б” жамоа билан шартнома тузиши мумкин. Бу ҳақда регламентдаям ёзиб қўйилган.

-   Маълумки, сентябрнинг ўрталарида Миржалол Қосимов бошчилилик қилаётган терма жамоа Осиё ўйинларида иштирок этиш учун Жанубий Кореяга жўнаб кетади. Бундай вазиятда олий лига тақвимида ўзгариш юзага келиши мумкинми?
-   Мумкин, агар қайсидир клубдан беш ва ундан зиёд футболчи терма жамоага чақирилса. Биз ўша жамоанинг олий лигадаги ўйинини кўчиришни кўриб чиқамиз, қачонки ўша клуб бизга расман хат билан чиқса.

-   Регламент бўйича миллий терма жамоага 3, олимпия терма жамоасига эса 5та футболчи чақирилса, клублар ўз ўйинини бошқа муддатга қолдиришни сўраб ПФЛга мурожаат қилишлари ҳақида банд бор. Лекин бу жамоани Ўзбекистон олимпия терма жамоаси десак тўғри бўлармикан?
-   Нега энди бўлмайди? Мусобақага 23 ёшгача футболчилар кетяпти-ку. Шундай экан, айни пайтда биз бу жамоани олимпия терма жамоаси дея оламиз.

-   Аммо олимпия терма жамоамиз бош мураббийи Миржалол Қосимов эмас, балки Шуҳрат Мақсудов. Қолаверса, бу жамоа келаси йил саралаш ўйинларида иштирок этади.
-   Сиз мени чалғитишга уринманг. Осиё ўйинларига жамоани Миржалол Қосимов олиб кетгани билан барибир унга ёрдамчи сифатида Мақсудов ҳам боради. Демак, бу Ўзбекистон олимпия терма жамоаси.

Х.Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика