Latest news

07:50Суперлига. Бугун 8-турга старт берилади  0 06:40Конференциялар лигаси. "Челси" сафарда "Юргорден" дарвозасига 4 та гол урди, "Бетис" эса "Фиорентина"ни мағлуб этди  3 06:30Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" сафарда "Атлетик" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Тоттенхем" эса "Буде-Глимт"ни мағлуб этди  33 02:10Конференциялар лигаси. "Челси" финал масаласини деярли ҳал қилди, "Бетис" "Фиорентина"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  3 02:03Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда йирик ғалабага эришди, "Тоттенхэм" ҳам учта гол билан зафар қучди  3 01:50АПЛ. ЕЧЛ учун курашаётган "Ноттингем Форест" ўз уйида мағлубиятга учради  3 01:11Холанд қайтди  0 00:15Ана холос! "Интер"нинг энг муҳим футболчиси "Барселона"га қарши ўйнамайди  16 23:44"Реал" Модрич ва Васкес билан шартномани узайтиради  3 23:13Гёкереш "Манчестер Юнайтед"га ўтадими? Рубен Аморим жавоб берди  1 22:50Сеск Фабрегас фаолиятидаги энг яхши мураббийи ким эканлигини айтди  1 22:11Габриэль Агбонлахор: "Ямал мени қўрқитмоқда"  4 21:57Ямалнинг ёшида Месси ва Роналдунинг статистикаси қандай эди?  15 21:35"Реал" Модрич ва Васкес билан шартномани узайтиради, аммо жуда қисқа муддатга  3 21:32Илёс Зейтуллаев "Ювентус"нинг ўрнига қаерга бориши мумкин бўлганини айтиб берди  7

Фарҳод Магометов: "Биринчи лигада келишилган ўйинлар кўп учрамоқда" News

Фарҳод Магометов: "Биринчи лигада келишилган ўйинлар кўп учрамоқда"

Бугун Ўзбекистон биринчи лигасининг иккинчи босқичи учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Унда ПФЛ бош директори Фарҳод Магометов иштирок этиб биринчи лиганинг қатор камчиликларини айтиб ўтди.
 
"Тан олиш керак, биринчи лига ўта ёмон ҳолатда.  Бу ҳеч кимга сир эмас. Камчиликлар тўлиб ётибди. Бунга биринчи навбатда жамоа раҳбарлари билан бош мураббийларни айбдор қилиб кўрсатган бўлардим. Келишилган ўйинлар кўп учраяпти. Буларни йўқ қилиш керак".

"Ҳозирги ҳолатда биринчи лигага ботқоққа ботиб қолган деб айтсак бўлади. Уни бундан чиқариш учун жуда кўп иш қилиш шарт ёки тўлиқ операцияни амалга ошириш лозим. Баъзи клублар ҳакамдан шикоят қилишади, ўйинни кўриб чиққанимизда ҳакам айнан уларга ёрдам берган вазиятлар учради. Ҳакамларни жамоангизга ён босишини сўрайсиз ва кейин уни рақиб фойдасига атайин янглишганда айблайсиз. Нима учун уларга қаллоблик қилишни ўргатяпсиз? Келишилган ўйинларда иштирок этган ёки ҳакамларни ёрдам бериш мақсадида тақдирлашга уринган клубларни жазолаймиз. Шундай жамоалар бир умрга ПФЛ иштирокидаги мусобақалардан четлаштирилади ва 50 миллион сўм жаримага тортилади. Россия ва Туркияда келишилган ўйинлар билан боғлиқ можаролар чиққанидан хабарингиз бор. Бизда ҳам бу борада маълумотлар бор. Бундай ҳолат келиб чиқса, анчагина клублар жазоланиши мумкин. Келишилган ўйинлар билан машғул бўлгандан кўра, клубингизда минимал шароитларни яратишга ҳаракат қилинг. Шунда ўзбек футболи учун фойдали иш қилган бўласиз", - дейди Магометов.

Беҳзод Назаров ёзиб олди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика