Фарҳод Бекмуродов: "Бундай қилишим керак эмас эди, ҳар қандай жазога тайёрман. Футбол жамоатчилигидан узр сўрайман"
		
		11 mar 2024 11:49
        News	
	 
				 
				Фарҳод Бекмуродов: "Бундай қилишим керак эмас эди, ҳар қандай жазога тайёрман. Футбол жамоатчилигидан узр сўрайман"
Ғалаба ўз йўлига. Лекин ҳозирда барчанинг эътибори Усмонали Исмоналиев ва Муҳаммадкарим Тоиров билан бўлган вазиятга қаратилмоқда. Мазкур ҳолатда "Андижон" жамоаси ярим ҳимоячиси Фарҳод Бекмуродов ҳам иштирок этган бўлиб, якунда ЎзПФЛ унинг ҳаракатларини ЎФА тартиб-интизом қўмитасига оширилишини маълум қилди. Биз Бекмуродов билан боғландик.
"Авваламбор барчани кириб келган рамазон ойи билан табриклайман. Сиҳат-саломатлик ва хотиржамлик тилаб қоламан. Энди мазкур вазиятга келсак, ўйинда гол бўлди. Мен Азиз Асимовнинг олдига келиб, пас Темурхўжадан эмас мендан кетганини айтдим. ВАРни олдига бориб кўриб ўтирманг, голни ҳисоблайверинг дедим. Бу ерда Усмонали ва Муҳаммадкарим турган эди. Иккиси билан бирга ўйнаганман, иккиси ҳам укамдек. Фақат бу ерда ҳиссиётлар жўшиб кетди. Усмонали ҳазил маъносида тепди. Мен жавоб қайтармасин деган мазмунда Муҳаммадкаримга ёт дедим. Усмонали ҳазиллашди, лекин бу ҳаракати спорт ҳаракатларига мос эмас. Боз устига ҳакамнинг ёнида. Менинг ҳаракатларим ҳам нотўғри эди. Ўйиндан кейин ҳам ўзим кўрдим. Бу жуда ёмон ҳолат. Ўйин пайтида ҳеч нарсани сезмадим. Кейин видеотакрорни кўриб хато қилганимни билдим. Ҳакам Усмоналига қўшиб Муҳаммадкаримга ҳам қизил бериб юбормасин деган фикр хаёлимга келди. Видеони кўриб Усмоналидан ҳам кечирим сўрадим.
Бундай қилишим керак эмас эди, ҳар қандай жазога тайёрман. Футбол жамоатчилигидан узр сўрайман",- дейди Фарҳод Бекмуродов championat.asia сайтига.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments