Latest news

17:28Расман: Феликс Роналдунинг жамоадошига айланди  0 17:06Расман: Олимпиада бронза медали соҳиби "Машъал"га ўтди  0 16:37"Ал Насср" "Челси" ҳимоячисига даъвогар  0 16:15Сўнгги мавсумини Туркияда ўтказган дарвозабон "Андижон"га келмоқда  2 16:02Расман: "Пахтакор" Турғунбоевни сафига қўшиб олди  4 15:49Расман: Рустам Турдимуродов – "Сурхон" аъзоси!  4 15:32Грилиш "Манчестер Сити"да машғулотларни давом эттирмоқда  0 15:10Мираброр Усмонов Кубоги-2025 мусобақаси тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон КХДР билан беллашади  2 14:37БУМ! Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида Тошкентда жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  27 14:26Ўзбекистон U-23 терма жамоаси хотира турнирида Японияга имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:13"Арсенал" Салиба билан шартномани узайтириш жараёнини тезлаштирди  1 13:40Мақсад U-23 Осиё кубогини ютишми ёки Олимпиадага чиқиш?   4 13:20Кичик Пеледан Марадона Жуниоргача: яшил майдонда омади чопмаган фарзандлар  3 12:55Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақасида Малайзия ўрнини эгаллайди  3

Фарҳод Абдумавлонов: "Учинчи турдаги муваффақият учун шифокоримизга раҳмат айтаман" News

Фарҳод Абдумавлонов: "Учинчи турдаги муваффақият учун шифокоримизга раҳмат айтаман"

16-22 январь кунлари бўлиб ўтган футзал бўйича XXI миллий чемпионат 3-турининг энг яхши футзалчиси деб "Олмалиқ" аъзоси Фарҳод Абдумавлоновни эълон қилган эдик.

Қуйида Абдумавлонов билан уюштирилган кичик суҳбатни эътиборингизга ҳавола этамиз.

- Авваламбор ўзбек ва жаҳон футболи билан бир қаторда футзални ҳам доимий ёритиб бораётгани учун CA ижодий жамоасига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Сайтингиз талқинига кўра 3-турнинг энг яхши ўйинчиси бўлганимдан ҳурсандман. Бунга эришиш ўз-ўзидан бўлиб қолмади деб ўйлайман. Бунда мураббий ва жамоадошларимнинг катта ҳиссаси бор, уларга ҳам раҳмат айтмоқчиман, - дея сўз бошлади Фарҳод Абдумавлонов.

- Учинчи тур қай даражада ўтди?
- Тур жамоамиз учун яхши ўтди. 3-тур бошланишидан олдин жамоада бир нечта ўйинчилар енгил жароҳат олишган эди, лекин клуб шифокори барчани ўйинлар бошлангунга қадар тўлиқ даволанишига эриша олди. Бунинг учун шифокоримизга катта раҳмат айтаман. Бу нарса бизга қўшимча куч берди десак ҳам бўлади ва биз турни кўтаринки руҳда ўтказдик.

- "Дўстлик-AIN" билан ўйин ҳақида фикрингиз?
- "Дўстлик-AIN" яхши шаклланган жамоа. Ўша учрашувда бизга бироз омад етишмади деб ўйлайман. Имкониятларимиздан фойдаланмаганимиз етмагандек, ўз дарвозамиздан ҳам иккита тўп ўтказиб юбордик. Футзалда ҳам футболдаги каби "олтин қонун" бор: Сен урмасанг, сенга уришади. Шунга қарамай, мураббийларимиз баҳс якунида ўйновчи дарвозабонни майдонга туширишга мажбур бўлишди. Бу эса ўз сўзини айтди ва ҳар икки жамоа бир очкодан ишлади.

- Жамоадошларингиз билан ким кўпроқ гол уриши борасида қандайдир баҳс борми?
- Клубимизда ким кўп гол уриш ўйини йўқ (кулади). Албатта, гол уриш ҳар қандай ўйинчи учун ёқимли бўлади. Голлар асосини жамоа ташкил қилади, шу сабабдан барча голларимда шерикларимнинг ҳиссаси бор деб ўйлайман ва бу голларни жамоаники деб биламан.



Толибжон Қосимов

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика