Latest news

17:49Модрич — "Барса"га қарши ўйиндан кейин интервью берган "Реал"нинг ягона футболчиси  0 17:20"Пахтакор" Туркия йиғинида Чехия, Япония ва Қозоғистон жамоалари билан ўйнайди  1 16:55"Бунёдкор" назорат учрашувида "Динамо"ни мағлубиятга учратди  3 16:40Футзал бўйича Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Филиппин билан жанговар дуранг қайд этди  4 16:18"Нефтчи" ижрочи директори: "Мақсадимиз - чемпионлик ва кубокни қўлга киритиш!"  4 16:16Ортиқхўжаев келган, Морейра янгитдан тузаётган, легионерларни олишни бошлаган "Пахтакор"нинг Туркиядаги ўн куни   0 15:49"Челси" "Депортиво" вингерини сотиб олмоқчи  1 15:20"Борнмут" "Ливерпуль" вингерига эътибор қаратди  0 14:58Янги мавсумда ҳар қандай клуб ўз мухлислари кўз ўнгидаги уй учрашувида асосий либосда майдонга тушиши талаб этилади — ЎзПФЛ  8 14:36"Сўғдиёна" Ўзбекистон U-20 терма жамоаси аъзоси трансферини эълон қилди  3 14:05Райан Гиггз мураббийликка қайтишга тайёр  0 13:39Кейн "Олтин тўп" ҳақида: "Албатта, бу ҳақда ўйлайман!"  0 13:16"Насаф" яна бир етакчиси билан шартномани узайтирди!  5 13:03Ўзбекистон U-20 бош мураббийи Фарҳод Нишонов: "Биздан янги "Ҳусанов"ларни қидиришмоқда"  2 12:41ПФЛ "Насаф"нинг футболчини ижарага бериш масаласидаги таклифини қабул қилмади  0

Фарғонадаги "Истиқлол" стадиони шаҳар кўркига кўрк қўшиб туриши учун қурилганми? News

Фарғонадаги "Истиқлол" стадиони шаҳар кўркига кўрк қўшиб туриши учун қурилганми?

"Нефтчи" деган яхши жамоа бор эди. Энди у яхши жамоа эмас.

Клубга аввал қанча берилганди, ҳозир қанча оляпти маъносида маълумот бергандим, Попов деган одам “лағмон” номли мақола ёзиб чиқибди. Қўлимизда фактларимиз бор, у нима асосланиб шундай фикрлар билдиргани қизиқ бўлди. Ҳай майли.

Фарғонада "Истиқлол" деган жамоа ҳам бор. У “Қувасой таъмир қурилиш” томонидан молиялаштирилади. Бундай клубларнинг кўпроқ бўлиши мамлакат футболи учун фойдали. Давлат корхоналари футбол клубларини молиялаштиргандан кўра, футболга ўз ёнидан пул тикадиган сектор самаралироқ ишлайди.

Мана шу икки клуб "Истиқлол" стадионида уй учрашувларини ўтказиб келаётганди. Бу стадион қурилиши “Қувасой таъмир қурилиш” билан боғлиқ (адашмаётган бўлсак, корхонага смета харажатлари тўлиқ тўлаб улгурилмаган). Бироқ эндиликда Фарғона томони ҳар икки клубни стадионга қўймоқчи эмас. Улар стадионда тўп суришни истаса, ҳар бир ўйин учун 25 миллиондан тўлаб бериши керак. Кўринишидан, "Навбаҳор", "Андижон" каби клубларнинг ижара пулини тўлаб тўп сургани раҳбариятга ёқиб тушган.



Саволларимиз бор. Бизда футбол стадионлари ўзи нима учун қурилган? Бирор санъаткор концерт қўйиши, қайсидир орган жанговор тайёргарлик машғулотлари ўтказиши учунми ёки футбол ўйнаш учун? Тўғри, клуб ўз балансида бўлмаган стадион учун ижара пули тўлаши керак. Бу унинг мухлислар билан ишлаши, чипталардан пул ишлаш учун меҳнат қилишига олиб келиши мумкин. Лекин нега бу талаб йил аввалида эмас, май ойининг сўнгги ўн кунлигида қўйилмоқда? Клублар ўз сметасига бу ҳаражатларни киритмаган-ку.

Шундоқ ҳам сўлиб бораётган "Нефтчи" клубини янада жарга итариш керак бўлса, у ҳолда Фарғона футболи тўғри йўлда. Футболга ўз ёнидан пул тикаётган секторни янада кўпроқ боши берк кўчаларда сарсон қилиш керак бўлса, у ҳолда ҳам тўғри йўлдамиз.

P.S. "Нефтчи" клуби ўз базасига чиқиб кетди, "Истиқлол" Мархамат туманидан (Андижон вилояти) майдон излаб юрибди. Фарғонадаги бош стадион эса шаҳар кўркига кўрк қўшиб турибди, - деб ёзади ПФЛ бош директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида. 


Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика