Latest news

17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 17:20Суперлига. "Сурхон" – "Динамо" 0:2 (матнли трансляция)  4 17:00Суперлига. "Бухоро" — "Пахтакор" 0:2 (матнли трансляция)  11 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  1 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  3 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  1 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  16 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  43 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  7 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  6

Фарғонада "Маҳаллада футбол" мусобақаси старт олди News

Фарғонада "Маҳаллада футбол" мусобақаси старт олди

Шу кунларда Республикамиз бўйлаб Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси ва бошқа мутасадди ташкилотлар ташаббуслари билан "Маҳаллада футбол" мусобақалари ташкил этилмоқда.

Хусусан бугун Фарғонада мазкур мусобақа старт олди.

13-14 ёшли болалар ўртасида ўтказилган мазкур мусобақада Ўзбекистон футбол Ассоциацияси вакили Маъмур Саидқосимов, Фарғона вилояти футбол Ассоциацияси биринчи вице-президенти Носир Отақўзиев, турли даражадаги ОАВ вакиллари ва кўплаб масъул ташкилотлар ходимлари иштирок этмоқдалар. "Маҳаллада футбол" мусобақаси бутун Республикамиз бўйлаб кўтаринки кайфиятда ташкил этилмоқда.

Мазкур мусобақа тафсилотлари юзасидан Фарғона вилояти футбол Ассоциацияси биринчи вице-президенти Носир Отақўзиев қуйидаги фикрларни билдирди.

"Республикамиз бўйлаб карантин талаблари юмшатилганлиги туфайли аста-секин турли даражадаги футбол мусобақалари ташкил этилмоқда. Хусусан муҳтарам Президентимизнинг футболни ривожлантириш тўғрисидаги фармонлари ижроси юзасидан куни кеча Марғилон шаҳрида "Футболимиз келажаги" мусобақасини ташкил этдик. Бугун эса гувоҳи бўлганингиздек, "Маҳаллада футбол" мусобақалари бўлиб ўтмоқда. Бу ўз-ўзидан Республикамизда, шунингдек Фарғона вилоятида футболга бўлган эътиборнинг юқори эканлигидан далолат беради.

Футбол мусобақаларидан кўриб турибмизки, карантин даврида ёш футболчилар ўйинларни соғиниб қолишган. Мусобақаларга улардаги иштиёқ ва қизиқишни кўриб барчамиз бирдек хурсандмиз" - дейди Носир Отақўзиев.




Бекзод Толибов тайёрлади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика