Latest news

23:37"Тулуза" — ПСЖ. Таркиблар маълум  0 23:35Бельгия Про лигаси. "Антверпен" меҳмонда мағлубиятга учради, Ўринбоев захирадан ўйинга қўшилди  1 22:40"Галатасарой" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  4 22:37Гарначо 40 млн фунт эвазига янги клубига ўтди  3 22:11Ла Лига. "Атлетико" бу сафар "Алавес"ни юта олмади. Симеоне жамоаси уч ўйинда 2 очко жамғарди  2 22:09Ровшан Мередов: "Бундай турнирлар орқали нималар қўшишимиз кераклигини кўриб оляпмиз"  8 22:00Қирғизистон бош мураббийи: "Майдон ҳолати сифатли футбол кўрсатишга йўл қўймади"  7 21:55CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон — Ўмон 1:1   23 21:32"CAFA Nations Cup-2025" Ўзбекистон илк ўйинда Кейруш бошчилигидаги Ўмонни юта олмади  366 21:23АПЛ. "Тоттенхэм" кутилмаганда ўз майдонида "Борнмут"га мағлуб бўлди, МЮ эса автогол ва пенальти эвазига "Бёрнли"дан устун келди  11 20:57БАА Лига кубоги. "Ал Наср" ва "Ал Батаэҳ" 1/8 финалнинг илк ўйинида ўзаро дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  2 20:40"Аугсбург" — "Бавария". Таркиблар маълум  1 19:57"Барса" 17 ёшли озарбайжонлик футболчи билан шартнома имзолади  6 19:03АПЛ. "Челси" Лондон дербисида ишончли ғалабага эришди  11 18:57"CAFA Nations Cup-2025". Қирғиз Республикаси ва Туркманистон ўзаро дуранг ўйнади  28

Фарғонада болалар футбол мактаби фаолиятини бошлади News

Фарғонада болалар футбол мактаби фаолиятини бошлади

2018 йилнинг “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва техонологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб номланиши ва тадбиркорларга кенг имкониятлар яратиб берилаётган шижоатли ёшларга ўзгача куч бағишлаётгани ҳеч кимга сир эмас.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Футболни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  Қарори ҳам мамлакатимизда футболни янада ривожлантириш учун ўз ҳиссасини қўшиш истагида бўлган ёшларнинг ғайратига-ғайрат қўшгани шубҳасиз.

15 апрель куни Фарғонада мана шундай ғамхўрликларнинг самараси улароқ янги “Реал Спорт” инновацион футбол клуби қошидаги болалар футбол мактаби ўз фаолиятини бошлади. Фарғоналик уч нафар ёш ва шижоати баланд тадбиркорлар томонидан ташкил этилган ушбу спорт масканида 3 ёшдан 12 ёшгача бўлган болакайлар футбол сирларини ўрганиб боришади. Уларга тўрт нафар ОФКнинг “С” лицензиясига эга бўлган мураббийлар таҳсил беришади. Булар Жасурбек Мирзабоев, Фаррух Адилов, Шоҳжаҳон Тўхтасинов ва Жавоҳир Ҳакимовлардир.

Кеча ушбу масканда болалар футбол мактабининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу маросим юқори савияда ўтказилди. Даставвал футбол клуби ва мактаби жойлашган Фарғона шаҳар “Тўқимачилар” истироҳат боғида болажонлар учун концерт дастури ташкил этилди.

Очилиш маросимида Фарғона вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Фарғона вилояти кенгаши, Фарғона вилояти футбол ассоциацияси вакиллари иштирок этишди. Бундан ташқари, маросимда Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг “Спорт” телеканали мухбири Беҳзод Жўрабоев ҳам “Футбол инфо” журнали муҳаррири Мирзоҳид Мирзаевлар ҳам қатнашишди.


Очилиш маросими сўнггида “Реал Спорт” инновацион футбол клуби қошида ташкил этилган болалар футбол мактабига биринчилардан бўлиб аъзо бўлган 50 нафар ёш футболчиларга клуб футболкалари совға сифатида тақдим этилди. Шундан кейин болажонлар ўз ёши тоифасига ажратилиб, машғулотлар олиб борилди. Машғулот жараёнини ота-оналар бевосита кузатиб боришди.


— Юртимизда спортга, хусусан, футболга бўлган юскак эътибор бизни мана шундай ғояларимизни амалга оширишга сабаб бўлди, дейди “Реал Спорт” инновацион футбол клуби директори Шуҳрат Эгамбердиев. – Клубимиз қошидаги болалар футбол мактабининг асосий мақсади ўсиб бораётган ёш авлодни соғлом бўлиб вояга етишишга, келажакда профессионал ўйинчи сифатида улкан ютуқларни қўлга киритишида кўмаклашишдан иборат. Футбол мактаби мураббийлари жажжи футболчилардан келажакда Осиё ва Жаҳон чемпионлари етишиб чиқишлари учун енг шимариб ишга киришишган. Режаларимиз, қиладиган ишларимиз ҳали кўп. Бизнинг футбол мактабимизда таҳсил олаётганлар орасида профессионал футболчилар етишиб чиқиши ва келажакда юртимиз шарафини Жаҳон ареналида муносиб ҳимоя қилиши йўлида тинимсиз меҳнат қилишга тайёрмиз. Яна бир мақсадимиз-тарбияланувчиларимизни дунёнинг машҳур жамоаларининг етакчи ўйинчиларига айлантиришдир.

Чиндан ҳам, Фарғона шаҳрида биринчи марта жажжи болажонлар учун мўлжалланган футбол мактаби улкан мақсадлар йўлида ўз ишини бошлади. Ушбу максанда мураббийлик қилаётган мутахассислар эса ўз ишининг ўсталари саналишади.

Бугун фарғоналик жажжи футболчиларнинг қувончи чексиз. Улар “миллионлар ўйини” сир-асрорларини ўрганишлари учун барча шароитлар муҳайё қилинган. Фарғоналик ёш тадбиркорлар бошлаган улкан ишларига ривож тилаб қоламиз. Айтганча, футбол мактабида машғулотлар ҳар куни икки маҳал ўтказилади. Болаларга ўз ёшидан келиб чиққан ҳолда вазифалар берилади.


Аброр Деҳқонов

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика