Latest news

02:18Бутун дуне асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  0 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  3 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 00:03"Алавес" — "Реал". Таркиблар маълум  11 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  45 23:52"Болонья" — "Ювентус". Таркиблар маълум  2 23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  1 23:05Хосеп Гвардиола АПЛда Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  1 22:38"Тоттенхэм” испаниялик футболчи учун 70 млн евро таклиф қилди  0 22:10Саудия Арабистони шаҳзодаси "Барселона"ни сотиб олиши мумкин  17 21:39А Серия. "Наполи" меҳмонда "Удинезе"га мағлуб бўлди  1 21:09АПЛ. "Ман Сити" йирик ғалабага эришди, Ҳусанов захирада қолдирилди, "Тоттенхэм"да эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  37 20:10Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Трактор" ғалабага эришди, Ўрунов ва Ҳамробеков майдонда ҳаракат қилишди  1 19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  2 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  8

Фарғона. "Ёз - ўтмоқда соз" турнири давом этмоқда News

Фарғона. "Ёз - ўтмоқда соз" турнири давом этмоқда

Фарғона вилояти футбол ассоциацияси ҳамда вилоят касаба уюшмалари хамкорлигида ёзги оромгоҳларда дам олаётган мактаб ўқувчилари ўртасида "Ёз - ўтмоқда соз" шиори остида футбол мубосақалари ўтказилиб келинмоқда.

Хусусан 14 июль куни Қувасой шаҳридаги "Ниҳол" болалар соғломлаштириш оромгоҳида мана шундай футбол турнири ташкил этилди. Унда оромгоҳда хордиқ олаётган болалардан иборат 6 та жамоа ғолиблик учун кураш олиб боришди. Учрашувлар олимпия тизимида ўтказилди. Финал баҳсида иккинчи ва бешинчи гуруҳ йигитлари ўзаро рақобат олиб боришди. Баҳсда 2-гуруҳ футболчилари ғолибликни қўлга киритишди.

Турнирдан сўнг Фарғона вилояти футбол ассоциацияси биринчи-вице президенти Расулжон Юлдашев ва оромгоҳ раҳбари Катя Каримовалар сўзга чиқиб ғолибларни табриклашди. Шундан сўнг Ўзбекистон футбол ассоциациясининг фарғоналик болалар учун аталган совғалари топширилди. Самимий руҳда кечган турнирдан оромгоҳ болалари бир олам қувонч олишди

Ҳожиакбар Жабборов
Қувасой шаҳридан махсус

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика