Latest news

01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  2 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  3 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  4 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  20 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  10 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  1 20:28Пьер-Эмерик Обамеянг: "Бу жуда катта хато бўлганди"  2

Фарғона вилояти футбол ассоциациясида ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди News

Фарғона вилояти футбол ассоциациясида ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди

Бугун Фарғона шаҳридаги "Футбол маркази" мажмуасининг анжуманлар залида вилоят футбол ассоциациясининг ҳисобот йиғилиши маросими ташкил этилди.

Маросимда Ўзбекистон футбол ассоциацияси Бош котиби Аваз Максумов, Фарғона вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Муроджон Дадабоев, вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Носир Отақўзиев, вилоят футбол маҳорати мактаби директори Фарҳод Эргашев ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари, футбол мураббийлари ва фахрийлари иштирок этдилар.

Дастлаб маросим иштирокчиларига Фарғона вилояти футбол ассоциацияси томонидан ўтган 2020-йил давомида амалга оширилган ишлар ҳисоботи ўқиб эшиттирилди. Шундан сўнг сўзга чиққан мутасаддилар Фарғонада футбол спорт турини оммавийлигини янада ошириш ва болалар футболини ривожлантириш учун ташкил этилаётган турли мусобақалар хусусида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Тадбирнинг якуний қисмида Ўзбекистон футбол ассоциацияси Бош котиби Аваз Максумовга вилоят футбол ассоциациясининг ташаккурномаси ва махсус совғаси топширилди. Шунингдек, ўз ўрнида Аваз Максумов ҳам Ўзбекистон футбол ассоциацияси номидан вилоят футбол ассоциацияси медиа бўлимига футбол учрашувлари ва тадбирларни ёритиб бориш учун замонавий фото ва видео техникаларини тақдим этди.

Бекзод Толибов, Фарғонадан Championat.asia учун махсус.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика