"Фарғона" марказий стадиони сиғими уч мингтага қисқаради
24 jul 2013 12:30
News
"Фарғона" марказий стадиони сиғими уч мингтага қисқаради
Мамлакатмизнинг байроқдор жамоаларидан бири бўлган “Нефтчи”нинг узоқ йиллардан буён уй стадиони бўлиб хизмат қилиб келган, Фарғонадаги “Марказий” стадион 1932 йили қуриб фойдаланишга топширилган.
Ушбу стадион, илгари “Спартак” номи билан ҳам аталган. Мазкур ўйингоҳда жорий йил реконтрукция ишлари кетаётгани ҳақида олдин ҳам хабар бериб ўтгандик. Яъни бугунги кунга келиб, стадион трибуналари бузиб ташланган. Лекин шунга қарамай, майдоннинг холати яхши эканлиги боис, яқинда “Нефтчи” ёшлар жамоаси биринчи лига вакили “Қўқон-1912” билан ўйинни ушбу стадионда ўтказди.
Айтишларича эндиликда “Марказий” стадион Фарғона давлат университети номига ўтказилади. Унинг мухлислар сиғими эса 3 мингтага қисқариши тўғрисида хабарлар бор.
Эслатиб ўтамиз, “Нефтчи” иккинчи давра ўйинларини Фарғонадаги “Киргули” стадионида ўтказади. Айни пайтда ушбу стадионда ҳам иккинчи даврага тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
Исломбек Рустамбеков

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments