Latest news

08:35Ибрагимович 7 кишилик рамзий терма жамоасини тузди  0 07:59Аморим МЮда илк машғулотни ўтказди  1 07:21ЖЧ-2026 саралаш. Бугун терма жамоамиз муҳим учрашувда майдонга тушади  24 03:01Миллатлар лигасининг чорак финалига чиққан барча 8 жамоа номи маълум бўлди  1 02:55Миллатлар лигаси. Роналду иштирок этмаган баҳсда Португалия дуранг ўйнади  4 02:48Миллатлар лигаси. Испания сўнгги дақиқалардаги пенальти эвазига ғалаба қозонди  2 02:15АПЛнинг энг тез югурадиган футболчилари (ТОП 10)  2 01:35Бен Дэвис Сон ҳақидаги хазили учун дисквалификация Бентанкур ҳақида: "Бундай нарсаларга жиддий қараш кераклигини тушундик"  2 23:29Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувида ишлайди  2 23:01Алдервейрелд ваҳима касаллиги туфайли Бельгия терма жамоасини тарк этганини айтиб берди  2 21:09Аморимга трансферлар учун тен Хагга нисбатан камроқ пул беришади  3 20:45Эшитдик-да! "Нефтчи" икки мураббийга жавоб бермоқчи  11 20:31"Бавария" стадионидаги чим U15 жамоаси майдонига юбориляпти  7 20:28"Қизилқум"нинг икки футболчисига бир қатор клублар қизиқмоқда  2 19:54Саудия Арабистонида можаро авж олди. Айрим легионерлар маош олишмаяпти  7

Фақат футболчига ачиндим News

Фақат футболчига ачиндим

Кутилганидан узоқ давом этган "Азиз Турғунбоев сериали"га ниҳоят ЎФА ва ПФЛ якуний нуқтани қўйди.

Кеча ЎФА расмий сайти футболчи Азиз Турғунбоев 9 июлга қадар, "Навбаҳор" собиқ бош мураббийи Илҳом Мўминжонов бир йилга, "Навбаҳор" вице-президенти Шамшод Сариков билан клуб бош директори Расул Акромов ҳамда "Пахтакор" спорт директори Жаъфар Ирисметов олти ойга футболдаги ҳар қандай фаолиятдан четлатилгани ҳақида хабар берди. 

Албатта, қарор қабул қилинди ва шикоятга ўрин бор ё йўқлигини энди томонларнинг ўзи ҳал қилиб олаверади. Регламентда белгилаб қўйилганидек, иккита клуб билан шартнома тузган футболчининг якунда дисквалификация қилиниши кутилган ҳолат эди ва шундай бўлди ҳам. 

Тўғрисини айтиш керак, вазият жуда чигал бўлган. Футболчи шартномаси тугамай туриб бошқа бир клуб билан музокара олиб борган ва бунга тўла ҳақли бўлган. Аммо музокара олиб бораётган тараф бу борада футболчининг клубини расман огоҳлантирмаган. Бу ўринда "Пахтакор"нинг энг катта мағлубияти мана шунда. 

Кейинчалик футболчи "Навбаҳор" билан шартномаси тугашига бир кун қолганда янги шартнома тузган. Нима учун амалдаги шартнома муддати узайтирилмагани тушунарсиз. Балки футболчи оладиган пул рақамлари бошқача акс этган бўлиши мумкин. Азиз Турғунбоев ўз интервьюларидан бирида "Пахтакор"га ўтишдан мақсади Осиё чемпионлар лигасида ўйнаш эканини айтганди. Тўғри-да ким ҳам ОЧЛда иштирок этишни истамайди. Қолаверса, "Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе ҳам унинг хизматларига қизиқиб қолганди. 

Мен Азиз Турғунбоев билан шахсан таниш эмасман. Лекин унинг ўйиларини кўрган бир мухлис сифатида Турғунбоевнинг ўйини ёқади дея оламан. У ноёб иқтидорга эга Суперлигадаги кам сонли футболчилардан бири. Турғунбоев бежизга Эктор Купер ишончини қозониб Осиё Кубогига боргани йўқ. Афсуски, мана шундай футболчи энди 9 июлгача на футбол ўйнай олади, на бирон бир профессионал клуб сафида машғулот ўтказади. 

Бир сўз билан айтганда, Турғунбоев учун футбол вақтинча ёпилди. Ва бу вазиятда айтиш мумкинки, айбдорлар ичида энг айбсизи ҳам, шунга қарамай энг кўп жабр чекадигани ҳам Турғунбоев бўлиб қолди. Бу ўринда мен фақат футболчига ачиняпман. Ахир айни ўйнайдиган ёшда четлатилди. Тўғри, оқлашга ҳожат йўқ, Турғунбоев иккита клуб билан шартнома тузган. Лекин унинг бошини айлантирганлар-чи? 

Клуб ходимидан кимдир четлатилгани билан клуб катта йўқотишга учрамайди. Аммо энг асосий футболчисининг сафдан чиқиши барибир жамоага ўз таъсирини ўтказади. Қолаверса, Турғунбоев - спортчи, у мунтазам шуғулланиб туриши керак. У оиласини тўп тепиб боқаётганди, энди бўлса қандай аҳволга тушиб қолганини тушуниш қийин эмас. 

Бу ўринда кишининг энг кўп жаҳлини чиқарган ҳолат Илҳом Мўминжонов қилган ишлар бўляпти. "Навбаҳор" ўз майдонида мағлубиятсиз серия қайд этишида Мўминжонов қўшган ҳиссаси катта. Бунга кўз юмиб бўлмайди. Лекин ўз ўйинчисини қандай қилиб асосий рақобатчиларидан бири қўлига топшириш мумкин? Наҳотки мураббий дегани ўзи ишлаб турган жамоа манфаатини биринчи ўринга қўймаса?! Агар ростан ҳам шундай қилган бўлса, Мўминжонов қўлидан ҳар бало келадиган айёр одам экан. Бундай одамдан ҳатто ўз жамоаси зарарига иш қилишни кутса бўлади. 

Жамоаси ютиши учун рақиб жамоага чиқадиган, ҳакамлар билан гаплашадиган мураббийлар бор. Уларнинг иши минг нотўғри бўлмасин, барибир ўз жамоаси манфаатини кўзлаб қилаётгани учун тушунса бўлади. Лекин ўз жамоасини очиқчасига кучсизлантириш мақсадида шогирдини бошқа бир рақиб чангалига топиширишни қандай изоҳлаш мумкин? Бунақа мураббийларни керак бўлса беш йилга четлатса ҳам кам. 

Турғунбоев бўйича чиққан якуний қарор шуни кўрсатдики, шаҳар асло бедарвоза эмас. Ҳамма қонун доирасида иш қилиши шарт. Бу қарор футболчилар фақат тўп тепиш билан овора бўлмай, ўз ҳақ-ҳуқуқларини ўрганишга ўргатади. Бу қарор трансфер ва шартнома тузиш пайтида футболчиларнинг профессионал юристлар маслаҳатини олишга чорлайди, кимларнингдир қуруқ ваъдасини эшитишга эмас. Ҳалиям ЎФА енгил жазо берди, агар четлатиш билан бирга 500 миллионгача жарима қўллаганида нима бўларди. Бу жиҳатдан четлатилганлар ЎФА ва ПФЛга раҳмат айтишса арзийди.

Rating: +40   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика