Latest news

23:53"Наполи" — "Ювентус". Таркиблар маълум  2 23:49"Реал" — "Сельта". Таркиблар маълум  6 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  12 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  14 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0

Фантастик голларга муаллифлик қилган Райс Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилди News

Фантастик голларга муаллифлик қилган Райс Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилди

"Арсенал" ярим ҳимоячиси "Реал"га қарши ўйинда жарима зарбасидан иккита гол уриб, ҳаммани лол қолдирди.

Деклан Райс Чемпионлар Лигаси 1/4 финалидан ўрин олган "Арсенал" ва "Реал" ўртасидаги биринчи ўйинда "канонирлар"нинг йирик 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган ўйин қаҳрамони бўлди. У иккита жарима зарбасини қойилмақом амалга ошириб, иккита гол урди.

Райс "Реал"га қарши ўйинда тўғридан-тўғри жарима зарбаси орқали фаолиятидаги биринчи голини (ва бирданига иккита) урди. Бундан ташқари, англиялик футболчи ЕЧЛ плей-офф босқичи тарихида бир учрашувда жарима зарбасидан иккита тўп киритган илк футболчига айланди.  

УЕФА томонидан ўтказилган сўровномада ғалаба қозонган Райс Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Канонир" сўровномада ПСЖ аъзоси Хвича Кварацхелия, "Интер" аъзоси Алессандро Бастони ва "Барселона" ҳужумчиси Роберт Левандовскини ортда қолдирди.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика