"Фанат лига". "Лион" - "Ювентус" 4:3
01 apr 2020 21:53
News
"Фанат лига"да тўқнаш келадиган жамоаларнинг мухлислари ўз билимлари орқали беллашадилар. Шартлар: Тошкент вақти билан 21:35да жадвалдаги илк тўқнашув мавзусида дастлабки савол берилади. Кейинги саволлар 5 дақиқа оралиғида бериб борилади. Саволларнинг умумий сони 4та.
Агар мезбон жамоа мухлиси сифатида жавоб бермоқчи бўлсангиз, жавобдан олдин ёки кейин 1 рақамини қўйинг, агар меҳмон клуб ишқибозлари сафида бўлсангиз жавобга 2 рақамини қўшиб қўйинг. Жамоа рақами қўйилмаган жавоблар ҳисобга олинмайди.
Бугун қуйидаги тўқнашувлар бўлиб ўтади:
"Аталанта" - "Валенсия"
"Челси" - "Бавария"
"Лион" - "Ювентус"
"Наполи" - "Барселона"
Биринчи баҳс якунига етгач, автоматик равишда кейинги тўқнашувга ўтамиз. Навбатдаги ўйин алоҳида саҳифада ўтказилади.
Қўшимча маълумот: Агар икки жамоа вакили бир дақиқа ичида (01:00-01:59) тўғри жавоб беришса, ҳар бир жамоага 1 баллдан берилади. Мамлакатимизнинг ҳамма ҳудудида ҳам интернет бирдек тез ишламайди.
"Лион" - "Ювентус" 4:3
4. "Лион"нинг еврокубоклардаги энг яхши тўпурари Жуниньо Пернамбукано. Асли бразилиялик футболчи "Лион" сафида еврокубокларда нечта гол урган?
Жавоб: 18та.
Тўғри жавоб муаллифлари: Хамес, Зухриддин Шадиходжаев.
3. Етти карра Франция чемпиони бўлмиш, "Лион" неччи марта кетма-кет олтин медалларга эга чиққан?
Жавоб: Қаторасига 7 марта. 2001-02дан 2007-08гача.
Тўғри жавоб муаллифлари: Temurkhan, Хамес.
2. "Лион"нинг бугунги таркибидаги энг ёши улуғ футболчи ким? (дарвозабонлардан ташқари)
Жавоб: Марсело 32 ёш
Тўғри жавоб муаллифлари: Зухриддин Шадиходжаев, MMMReal.
1. ПСЖ охирги йилларда Франциядаги барча мусобақаларда ғолибликни ҳеч кимга бермай келаётгани ҳеч кимга сир эмас. "Лион" охирги марта Франциядаги қайси мусобақада зафар қучган?
Жавоб: 2011/12 Франция Кубоги
Тўғри жавоб муаллифи: Xurshid Bakhtiyaroff
championat.asia
Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди
Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Comments