Latest news

01:30"FourFourTwo" дунёнинг айни дамдаги энг яхши марказий ҳужумчилар рейтингини тузди  2 00:44"Челси" ёзда дарвозабонини сотмайди  0 00:15"Реал" жаримага тортилди  6 23:50"Барселона" футболчиси "Палмейрас"га ўтди  0 23:31Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 23:20Антони АПЛнинг бошқа жамоасига ўтиши мумкин бўлганини айтди  2 23:03Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" - "Ал Аҳли" ҳамда "Ал Оруба" - "Ал Насср" учрашувлари асосий таркиблари маълум!  0 22:31Аббосбек Файзуллаев "Бавария" қизиқишлари доирасида!  21 22:18Лео Месси: "Парижда бахтли эмасдим"  8 21:41Моуринью "Галатасарой"ни судга берди  0 21:14Пеп Гвардиола: "Кевин де Брюйнедан ташқари 30 ёшдан ошган барчанинг қолишини истайман"  3 20:46АПЛ ҳаками бир ярим йилга Европа футболидан четлатилди  3 20:00Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  1 19:48Шенсни яна 1 йил "Барселона"да қоладими?  1 19:24Ҳоланддан ноёб рекорд. Ундан олдин фақат Кейн бу ишни қила олган  0

Фабио Капелло: "Ҳозир Италияда "Ювентус"нинг жиддий рақиби йўқ" News

Фабио Капелло: "Ҳозир Италияда "Ювентус"нинг жиддий рақиби йўқ"

Фабио Капелло Италия чемпионатининг жорий мавсуми ҳақида интервью берди.

"Ювентус" мураббийи бўлганимда, биз яхши ўйин кўрсатардик ва чемпионатда рақобат кучли эди. Ҳозир "Ювентус"нинг рақиби йўқ. "Наполи" Игуаин кетиши ва Миликнинг жароҳати билан кўп нарса йўқотди. "Интер" уч ой ичида учинчи мураббийни тайинлади.

Менимча, уларга ягона муносиб рақиб бўла оладиган жамоа "Рома" бўлса керак.

Италия - Германия учрашуви каби баҳслар футболчиларга ўсишда ёрдам беради.

Лига "Торино", "Аталанта" ва "Милан" туфайли Вентуранинг ишини қўллаб-қувватлайди. Михайлович, Гасперини ва Монтелла иқтидорли ёшларни очиб берди.

Германия - бу гигант, аммо биз доимо улар билан муносиб ўйнаймиз, чунки ҳеч ким тактикага италияликлар каби жиддий ёндошмайди. Биз доимо ўз рақибимизни ўрганамиз, бошқалар эса учрашувга худди рақиб олдин бўлмагандек ёндошади.

"Ливерпуль" ёрқин ўйин кўрсатмоқда ва бу якунланадими, йўқми, билмаймиз. "Челси" кучли жамоадек кўриняпти - Конте яхши ишламоқда. Лондонликларга гол уриш қийин ва улар асосий етакчилардан бири ҳисобланади деб ўйлайман" - дейди Капелло.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика