Latest news

15:51"Реал" Винисиус билан шартнома бўйича музокараларни қайта бошламоқчи  0 15:24"Атлетико" "Челси"нинг португалиялик футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 14:57"Бавария" Диаснинг трансфери амалга ошмаган тақдирда, бошқа ўйинчиини кўзлаб қўйди  0 14:28"Реал" Рейньер билан шартномани бекор қилиши мумкин  0 14:01Бернардески АҚШдан Италияга қайтди  0 13:33Ўзбекистон U-18 Тошкентда йиғин ўтказади. Таркиб маълум  3 13:03"Ливерпуль" 90 млн евро эвазига ҳужумчи харид қилиши мумкин  5 12:38Де Бруйне "Наполи"да нечинчи рақамни олди?  0 12:14"Манчестер Юнайтед" Бундеслигадаги ҳужумчини ўз сафига қўшиб олмоқчи  2 11:32"Интер"нинг асосий трансфер мақсади маълум қилинди  0 11:07Тома Табатадзе "Бухоро"га ўтиши мумкин  3 10:07Месси пеналтисиз голлар бўйича Роналдуни ортда қолдирди  31 09:52"Ньюкасл" Исакни сотиш ниятида эмас — клуб унинг нархини 173 миллион еврога кўтарди  3 09:24"Барселона" "Реал" юлдузини кўзламоқда — футболчи билан алоқа ўрнатилди  30 08:48"Нефтчи" таркибига нигериялик футболчи қўшилди  6

"Эйр Форс" бош мураббийи: "Эртага стадионга келадиган мухлислар биз ғалаба қозонсак хафа бўлишмасин" News

"Эйр Форс" бош мураббийи: "Эртага стадионга келадиган мухлислар биз ғалаба қозонсак хафа бўлишмасин"

ОЧЛ-2019 саралаш босқичи доирасидаги "Пахтакор" ва "Эйр Форс" клублари ўртасидаги ўйиндан олдинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида бош мураббийи Босим Қосим ва Саад Нотиқ иштирок этишди.

"Пахтакор" билан учрашувга имкон қадар яхши тайёргарлик олиб боришга ҳаракат қилдик. Охирги икки ўйинда яхши савиядаги жамоаларга қарши дуранг натижа қайд этдик. Бундан ташқари эртага уч нафар футболчи жароҳат сабабли майдонга туша олмайди", - дейди Босим Қосим.


"Эртанги учрашувдан олдин билдира оладиган ягона фикрим барча футболчиларнинг кайфияти жуда яхши. Бизга халал бериши мумкин бўлган жиҳат уч нафар етакчининг ўйнамаслиги. "Пахтакор" яхши савиядаги футболчиларга эга", - дейди Саад Нотиқ.


- Айнан қайси футболчилар жароҳат олишган?
- Булар ярим ҳимоячилар Али Ҳусни, Каррар Набил ва дарвозабон Амжад Раҳим.

- Осиё Кубогида сизнинг клубдан неча нафар футболчи қатнашди?

- Уч футболчи. Дарвозабон Муҳаммад Кассид, Али Ҳусни ва Саад Нотиқ.

- Сиз Ўзбекистон клубларига ёки терма жамоаларига қарши ўйнаганмисиз? Бизнинг футбол ҳақида фикрларингиз қандай?
- 2005 йилда айнан шу стадионда "Ал Завра" клуби сафида футболчи сифатида келганман ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб қайтган эдик.

- "Пахтакор"ни қанчалик даражада ўргандингиз. Жамоа сафида кимни алоҳида кўрсата оласиз?

- Эртанги ўйинга ҳозирлик кўриш доирасида рақибни имкон қадар ўрганиб чиқдик. Жамоа сафида тажрибали футболчилар бор. "Пахтакор"ни кучли мутахассис бошқариб бормоқда. Рақибнинг чап қанот ярим ҳимоячи чизиғи кучли. Бундан ташқари жамоа сардори ҳам кучли.

- "Эйр Форс" охирги уч йилда ОФК кубогида ғолиб чиққан. Бунинг сири нимада?

- ОФК кубогини қитъамизнинг нуфузли мусобақаларидан бири ҳисобланади. Бундай муваффақиятга эришиш учун жамоа ўз олдига катта мақсад қўйиши керак. Бир мақсад йўлида бирлашиш лозим. Бутун мавсумни бир хил даражада ўтказиш керак. Агар таркибимизда кучли ва маҳоратли футболчилар йиғилмаганда уч йил кетма-кет бу мусобақада ғолиб чиқа олмаган бўлардик. Бундан ташқари бизни ўз майдонимизда доим минглаб мухлислар қўллаб туришарди. Эртага ҳам стадин тўлишини кутамиз.

- Эртага стадионда сизларнинг мухлисларингиз бўлмаслиги "Эйр Форс" ўйинига таъсир қилмайдими?

- Тўғри сафарда ўйнаймиз. Яхши ўйин кўрсатиб, қаерда бўлса ҳам бизни қўллаб турган мухлисларни хурсанд қилишга интиламиз. 2005 йилда "Пахтакор" стадиони деярли тўлганди. Эртага ҳам кўплаб мухлислар келишини кутаяпман. Фақат биз ғалаба қозонсак улар хафа бўлишмасин.

- Бу ўйинга икки клуб икки хил формада етиб келмоқда. "Пахтакор" учун ҳали мавсум бошланмаган, сизлар учун мавсумнинг ўртаси.
- Тўғри айтиб ўтдингиз. Бу нарса ўйинга таъсир қилиши мумкин. "Пахтакор" хориж йиғинларини ўтказди, улар ҳам эртанги баҳсга анча жиддий тайёргарлик олиб борди. Иккала жамоа ҳам эртага ғалаба қозонишни истайди.


Нарзулла Сайдуллаев

Rating: -29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика