Latest news

21:15Филиппе Коутиньо расман "Васко да Гама" футболчисига айланди  1 21:00Суперлига. "Сурхон" - "Бухоро" (матнли трансляция)  3 21:00Суперлига. "Сўғдиёна" - "Қўқон-1912" 2:1 (матнли трансляция)  4 20:58"Манчестер Юнайтед"да янги тўлқин: беш футболчи клубни тарк этиш ниятида — Романо  2 19:49Аарон Рэмзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  0 19:21Салоҳ: "Ҳеч қачон "Ливерпул"га қайтишдан бунчалик қўрқаман деб ўйламагандим. Диогунинг йўқлигига кўникиш ниҳоятда қийин"  1 18:58Хитой клуби рақибларини лаънатлагани учун жаримага тортилди  0 18:32Диогу Жотанинг ҳаётий ҳақиқатлари  1 18:14"Барселона" Уильямснинг трансфери барбод бўлгач, эътиборини "Ливерпуль" футболчисига қаратди  8 17:48"Арсенал" футболчиси билан шартномани муддатидан олдин бекор қилди  1 17:20"Бавария" собиқ ҳужумчиси Остон Ўрунов ўйнаётган жамоага бош мураббий бўлди  2 16:53"Ливерпуль" устози Слот Жота билан охирги суҳбати нима ҳақида бўлганини айтиб берди  0 16:27Расман: "Сўғдиёна" албаниялик ҳужумчи трансферини эълон қилди  13 16:10Дарвин Нуньес: "Табассумингни унутмайман"  1 15:44"Манчестер Сити" португалиялик дарвозабоннинг товон пулини тўлашга тайёр  0

Европани кўзлаётган, Бельгия, Польша клублари қизиқишлари доирасига тушиб қолган Жасур Яхшибоев 23 ёшга тўлди News

Европани кўзлаётган, Бельгия, Польша клублари қизиқишлари доирасига тушиб қолган Жасур Яхшибоев 23 ёшга тўлди

Осиё чемпиони, тезкор дриблинг соҳиби Жасур Яхшибоев 23 ёшга тўлди.

Беларусь Олий лигасида жавлон ураётган ҳамюртимиз бугун таваллуд айёмини нишонламоқда. 

Футболга илк қадамларни “Пахтакор” футбол мактабида ташлаган Яхшибоев Жасур Абдураимов қўл остида футбол сир-асрорларини ўргана бошлади. Ҳужум чизиғида ўзини кўрсатишни бошлаган ярим ҳимоячи 2015 йилда Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига таклиф этилди. Кейинги йили Баҳрайнда ўтказилган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида термамизнинг етакчи футболчиси сифатида иштирок этди. Кейинги йиллардан бошлаб эса “Пахтакор”нинг бошланғич таркибига киритилди, тажрибасини ошириб борди. 2018 йил Ўзбекистон олимпия терма жамоаси билан Хитойда ўтказилган Осиё чемпионатида ғолиб чиқиди, турнир давомида рақиблар дарвозасини тўрт бор ишғол қилди. Унинг Япония дарвозасига урган икки голи вакилларимизга 4:0 ҳисобидаги ғалабани тақдим қилди. Ярим финалда эса Жанубий Корея посбонини ранжитди. 

Жасур Яхшибоевни танидингизми? 

Жорий мавсум унинг ҳаётида туб бурилиш ясади десак муболаға бўлмайди. Белоруснинг “Энергетик-БГУ” жамоасига ижара шартномаси асосида йўл олган ҳамюртимиз тез фурсатда ўзининг ўйинини топиб олди ва маҳаллий мухлисларнинг олқишига сазовор бўлди. Қайсидир маънода мазкур чемпионатдаги ўйинлари унга танилиш ва шуҳрат олиб келди. Маълумотларга қараганда Жасур Яхшибоевга Польша, Бельгия, Россия жамоаларидан қизиқиш катта бўлмоқда. Унинг ўзи интервьюларининг бирида Европага кетишни ўйлаётгани ҳақида гапирганди.

“Мен Европага кетишни истайман. Бунинг устига Шота Арвеладзе билан орамизда тушунимовчилик бор. Қайсидир учрашувда у мени захирага олди. Мен ҳафа бўлиб қўл бермадим. Кейинги учрашувларда эса мени захирада қолдиришни бошлади. Ўйиннинг охирида, беш ёки ўн дақиқа қолганида туширарди. Бу вақт оралиғида нима қилиш мумкин? Мен ўйин темпимни йўқотдим. Яхши ўйнасам ҳам барибир шу ҳолат такрорланаверди. Ҳозирги жамоамда эса мураббийлар менга ишонч билдиришмоқда. Мен ўйинларим орқали буни исботлашга ҳаракат қиламан.

 Мен Европага кетишни истайман. Бунинг устига Шота Арвеладзе билан орамизда тушунимовчилик бор. Қайсидир учрашувда у мени захирага олди. Мен ҳафа бўлиб қўл бермадим. Кейинги учрашувларда эса мени захирада қолдиришни бошлади. Ўйиннинг охирида, беш ёки ўн дақиқа қолганида туширарди. Бу вақт оралиғида нима қилиш мумкин? Мен ўйин темпимни йўқотдим. Яхши ўйнасам ҳам барибир шу ҳолат такрорланаверди. Ҳозирги жамоамда эса мураббийлар менга ишонч билдиришмоқда. 

Мен ўйинларим орқали буни исботлашга ҳаракат қиламан.  Фаолиятимда илк бор легионерга айландим. Легионер доим ҳамма жойда маҳаллий ўйинчилардан кучли эканлигини исботлаши керак. Шахсан мен бу клубдаги жамоадошларимга қараганда чиройли ўйин намойиш этишим зарур. Хорижда ўйнашнинг кўп афзалликлари бор. Сиз шахс сифатида ўсишга эришасиз. Бундан ташқари ҳозир футболчи сифатида улғайишим учун ажойиб фурсат. Икки мамлакат футболини таққослайдиган бўлсак фақат ўйин услубида бироз фарқни кўришимиз мумкин. Икки мамлакат чемпионати ҳам кучли. Умуман олганда ҳар бир чемпионатнинг ўзига хос кучли томонлари бўлади. Беларусда кўпроқ Европага яқин бўлган услубда ўйнашади”.

Сайтимиз ходимлари номидан Жасур Яхшибоевга соғлик ва саломатлик, фаолиятида улкан зафарлар тилаб қоламиз.

Жасур Абдураимов (“Пахтакор” жамоаси мураббийи): Биринчи галда уни бувиси ва бобосига раҳмат айтмоқчиман. Улар Жасурни болалигида машғулотларга олиб келишарди ва олиб кетишарди. Ўзи ҳам яхши одам ва кучли футболчи. Агарда унга эркинлик бериладиган бўлса кўп нарсалар қила олади. Жасурга ўхшаган футболчилар кам. Соғлик ва саломатлик тилайман. Европада ҳам ўзбек футболи номини муносиб ҳимоя қилишига тилакдошман.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика