Latest news

22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  1 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  2 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  2 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  4 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  4 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  2 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  4 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  2 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  7

Европа Суперлигаси ташкил этиш ғоясига эргашган 12 клубнинг 5 таси ЕЧЛ плей-оффида ўйнамайди News

Европа Суперлигаси ташкил этиш ғоясига эргашган 12 клубнинг 5 таси ЕЧЛ плей-оффида ўйнамайди

Қитъанинг энг машҳур клублари орасида мутлақо ўзгача турнир ташкил қилиш ғоясини қўллаб-қувватлаганларнинг кўпчилиги Европанинг клублар миқёсидаги энг нуфузли мусобақасида яхши натижа кўрсата олишмади.

Футбол оламида мухлисларга энг кўп ҳаяжонли онларни ЕЧЛ тақдим этади, бироқ қитъанинг айрим клублари келажак Суперлигага тегишли эканига барчани ишонтиришга уринмоқда. Ушбу мавсумда мазкур ғояни шакллантирган асл 12 аъзонинг 5 таси Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичида иштирок эта олмайди. 

"Барселона", "Ювентус", "Атлетико", "Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал" ўз маҳаллий лигаларини тарк этишга ҳам кўз юмиб элита лигани ташкил этишга киришган эди, бироқ улар жорий мавсум ЕЧЛда ғалаба қозониш имкониятига эга бўлмайди. Уларнинг айримлари гуруҳ босқичидан ўта олмади, баъзилари эса умуман йўлланмага эга чиқа олмади. Улар ўзларидан кичикроқ, деб ҳисоблаган клублар томонидан мусобақадан "улоқтирилди". 

12 та жамоанинг бир қисми бўлган "Тоттенхэм" ва "Милан" оғир аҳволда, уларнинг тақдири кейинги ҳафтада маълум бўлади. Бу УЕФАга тегишли мусобақанинг энг юқорида бўлишини сақлаб қолади ва ўзини катта клуб, деб ҳисоблаганларнинг аслида кучли жамоалар эмаслигини исботлайди. 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика