Latest news

13:03Таҳлил. Ўзбекистон терма жамоасида "перезагрузка": Каннаваро нимани ўзгартирмоқчи?  1 12:40Лапорта: "Агар Худо бор бўлса, у "Барса" томонида"  6 12:13"Галатасарой" Салоҳ билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда  1 11:50Уругвай дарвозабони Ўзбекистонга қарши ўйинда қайси вазият қийинчилик тўғдирганини айтди  2 11:28Юрген Клопп Вирцни ҳимоя қилиб чиқди  1 10:50"Барселона" асосий футболчиси билан янги шартнома имзолайди. Товон пули 500 миллион евро!  2 10:23ЖЧ-2026 саралаш. Бугун Осиёда иккита даҳшат ўйин бор  17 10:01Юрген Клопп: "У - 100 йилда бир марта пайдо бўладиган истеъдод"   1 09:18U-20 терма жамоамиз Қозоғистонга қарши майдонга тушади  0 08:51Бугун ўсмирларимиз яна бир бор Туркияга қарши баҳс олиб боради  3 08:26ЖЧ-2026 саралаш. Бельгия, Украина, Германияда ғалаба, Францияда эса... + қолган натижалар  0 07:58"Жуда меҳнаткаш, интизомли ва барқарор жамоа" — Бьелса Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида  6 07:30Sofascore. Уругвайга қарши баҳсда йигитларимиз неча баҳо олишди?  15 00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  9 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  24

Европа Лигаси плей-офф босқичига қуръа ташланди: "Барселона" "Манчестер Юнайтед" билан рўбарў келади News

Европа Лигаси плей-офф босқичига қуръа ташланди: "Барселона" "Манчестер Юнайтед" билан рўбарў келади

Швейцариянинг Ньон шаҳрида Европа Лигаси плей-офф босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Демак, қуйидаги жуфтликлар шаклланди:

"Барселона" – Манчестер Юнайтед"

"Ювентус" – "Нант"

"Спортинг" – "Мидтьюлланд"

"Шахтёр" – "Ренн"

"Аякс" – "Унион"

"Байер" – "Монако"

"Севилья" – ПСВ

"Ред Булл Зальцбург" – "Рома"


Қуръада 16 та клуб қатнашди: Европа Лигаси гуруҳ босқичида иккинчи ўринни эгаллаган саккизта жамоа, Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида учинчи ўринни эгаллаган саккизта клуб эса сараланмаганлар қаторидан жой олди.

Сараланганлар: "Манчестер Юнайтед" (Англия), "Мидтьюлланд" (Дания), "Монако" (Франция), "Нант" (Франция), ПСВ (Нидерланидя), "Рома" (Италия), "Ренн" (Франция), "Унион" (Германия).

Сараланмаганлар: "Аякс” (Нидерландия), "Байер" (Германия), "Барселона" (Испания), "Ред Булл Зальцбург" (Австрия), "Севилья" (Испания), "Спортинг" (Португалия), "Шахтёр" (Украина), "Ювентус" (Италия).

Европа Лигаси плей-офф босқичида бир мамлакат жамоалари тўқнаш кела олмайди.

Жамоалар ҳар бир учрашувни уйда ва сафарда ўтказади. Сараланган жамоалар жавоб ўйинларини ўз уйларида ўтказишади.

Биринчи плей-офф ўйинлари 16 февралга белгиланган. Жавоб ўйинлари бир ҳафтадан кейин ўтказилади.

Плей-офф босқичи ғолиблари Европа Лигаси 1/8 финалига йўл олишади. Мағлубиятга учраганлар еврокубоклардан чиқиб кетишади.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика