Latest news

07:40Криштиану Роналду: "Бу аллақачон ўтмиш"  4 04:34"Манчестер Сити" — "Ал Ҳилол". Таркиблар маълум  27 02:00КЖЧ. "Интер" Бразилия жамоасига мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди  19 01:11Миржалол Қосимов: "Тўрт ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз. Футболчиларга ортиқча босим қилиб юбордим, деган хаёл келди"  8 01:00Суперлига. Плетнёвнинг заргарона узатмасидан сўнг урилган гол "Сурхон"га ОКМК устидан ғалаба тақдим этди  1 00:56Февзи Давлетов: "Бизга бу ғалаба жуда керак эди"  3 00:25РПЛ-2025/26да фақат сардорларга ҳакамлар билан мулоқот қилишга рухсат берилиши мумкин. Бошқалар жазоланади  0 23:23"Астон Вилла" Рэшфорд, Асенсио ва Дисасиларнинг кетганини эълон қилди  1 22:54"Ювентус" тезроқ Влаховичдан қутилмоқчи, Душан эса йиллик маоши 20 млн. евро бўлган таклифни рад этди  1 22:15МЮ нархи 60 млн. фунт бўлган ҳужумчини сотиб олиши мумкин  1 22:00Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Сурхон"га енгилди  67 20:33"Реал" сардори жароҳатидан қутилди ва майдонга қайтишга тайёр  2 19:50"Реал" трансфер мақсадларининг биридан воз кечди  3 19:21"Ювентус" юлдуз ҳужумчиси учун бор-йўғи 20 млн сўрамоқда  5 18:44"Реал" Клублар ўртасидаги ЖЧдан кейин яна бир ҳимоячи билан шартнома имзолайди  5

Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" финалда News

Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" финалда

Бугун Европа лигаси ярим финал жавоб учрашувлари ўтказилди.

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" жамоаси бугун ўз майдонида Испаниянинг "Сельта" клубини қабул қилди. Гарчи учрашув 1:1 ҳисобида якунланган бўлса ҳам, икки ўйин натижасига кўра Жозе Моуриньо шогирдлари Европа лигаси финалига йўл олдилар.


Европа лигаси
1/2 финал, жавоб учрашуви
"Олд Траффорд"
, 12.05.2017

"Манчестер Юнайтед" - "Сельта" 1:1 (Умумий ҳисоб 2:1)
Гол:
М.Феллайни 17 - Ф.Ронкалья 85

"Манчестер Юнайтед": Серхио Ромеро, Антонио Валенсия, Эрик Байи, Маттео Дармиан, Дэйли Блинд, Поль Погба, Маруан Феллайни, Жэсси Лингард (Уэйн Руни 89), Андер Эррера, Генрих Мхитарян (Майкл Кэррик 77), Маркус Рэшфорд (Крис Смоллинг 90).

"Сельта": Серхио Альварес, Густаво Кабраль, Кастро, Уго Мальо, Факундо Ронкалья, Даниэль Васс (Хосабед 46), Неманья Радоя (Тео Бонгонда 68), Пабло Эрнандес, Пионе Систо (Клаудио Бовью 80), Яго Аспас, Йон Гвидетти.

Огоҳлантиришлар: Д.Блинд 32, А.Эррера 81 - Я.Аспас 66

Четлатишлар: Э.Байи 88 - Ф.Ронкалья 88

Биринчи ўйин – 1:0





4 - Зарбааа, Яго Аспаснинг ўнг томондан чап оёқда берган айланма зарбасини Серхио Ромеро қайтариб юборди.

11 - Поль Погбадан чиройли юриш ва Рэшфорд сўнгги зарбага бироз улгурмай қолди.

17 - Гоооооооооолллллллллл, Феллайнииии. Ўтган ўйиндаги ягона гол соҳиби Рэшфорднинг чап қанотдан узатган мукаммал тўп оширишидан кейин "микрафон" боши билан ҳисобни очди.

20 - Мхитаряннинг чап оёқда берган зарбаси Лион шаҳрида кечаётган нариги стадионга бориб тушдиёв... )

23 - Рэшфорднинг рақиб жарима майдончасига оширган навбатдаги тўпини лаббай деб жавоб берадиган ўйинчи топилмади.

Испаниялик мухлислар "Олд Траффорд"да

27 - Пабло Эрнандеснинг зарбасини Ромеро уриб юборди

Феллайни гол урган вазият

32 - Пабло Эрнандесга нисбатан қўпол ўйнагани боис Дэйли Блинд биринчи бўлиб сариқ карточка билан сийланди.

40 - Пионе Систонинг тўққизликка йўллаган аниқ зарбасини Ромеро ушлаб олди.

42 - Систонинг пасидан кейин жарима майдончаси ичида Васс боши билан зарба берди, ноаниқ.

"Олд Траффорд" ўйин бошланишидан олдин, фантастик атмосфера


Феллайнининг голини томоша қилинг.

49 - Зарбааа, Мхитаряннинг тўхтатмасдан йўллаган жуда кучли ва аниқ зарбасини Серхио Альварес қийинчилик билан қайтариб қолди.

Янги тўп, плиз! Шунақаси ҳам бўлиб туради )

64 - Рэшфорднинг яқин масофадан берган зарбасини Альварес қайтарди.

"Қизил иблислар"нинг "қизил" мухлислари

69 - Феллайнининг яқин пастки бурчакка тепган тўпини дарвозабон қайтариб қолди.

71 - Хосабеднинг узоқдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

76 - Гвидеттининг бош билан берган зарбаси анча ноаниқ кетди.

Маркус Рэшфордни тўхтатиб қолишнинг йўли

85 - Гоооооооооллллллл, Факундо Ронкальяяяяя, 1:1.

88 - Майдонда спортга ҳос бўлмаган ҳолат. Натижада МЮдан Эрик Байи "Сельта"дан эса ҳозиргина гол урган Факундо Ронкалья майдондан четлатилди.

Учрашувга якун ясалди, "Манчестер Юнайтед" финалда. "Сельта" футболчилари майдонда кўз ёш тўкишмоқда, бугун улар номдор рақибга қарши жуда ҳам муносиб ўйин намойиш этишди.




Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика