Latest news

10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  0 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  0 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  9 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  6 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  21 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  33 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  40 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  37 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  11

Европа Чемпионлар Лигаси. Финалгача... News

Европа Чемпионлар Лигаси. Финалгача...

Бугун Европа Чемпионлар Лигаси финали бўлиб ўтади.

Финалда Англиянинг "Ливерпуль" ва Испаниянинг "Реал" жамоалари тўқнаш келишади. Баҳс Тошкент вақти билан 00:00да старт олади. Табиийки, ушбу баҳс сайтимиз томонидан матнли трансляция қилинади ва ўйингача бўлган муҳим хабарлар бериб борилади. 

ВАНИҲОЯТ ФИНАЛ БОШЛАНДИ! Буёғини матнли трансляция орқали кузатинг.

Мухлисларнинг стадионга киришлари кечикаётганлиги сабаб финал баҳси кечроқ бошланадиган бўлди. Кўпи билан 15 дақиқада вазият бўйича маълумот берилади.

ЕЧЛ финалида фойдаланиладиган "Мир" сўзи туширилган тўп аукционга қўйилади ва ундан тушган маблағ БМТ томонидан қочқинларга йўналтирилади.

NO COMMENT

Бутун дунё нигоҳи бугун Париждаги финалга қаратилади. Стивен Жеррард ҳам стадионда. Бу сафар Жераррд BT Sport телеканали меҳмони сифатида ўйинга ташриф буюрган. Унинг ёнида Рио Фердинанд.

"Реал"нинг собиқ футболчиси Сами Хедира ҳам стадионда.

Финал баҳси Парижнинг шимолидаги Сен-Денида жойлашган "Стад де Френс"да бўлиб ўтади. Қурилишига 285 миллион евро атрофида маблағ сарфланган стадион ўз бағрига 81338 мухлисни сиғдира олади. "Стад де Франс" 1998 йилги ЖЧ учун махсус қурилган ва унда мусобақанинг финал баҳсини ўтказиш ишониб топширилган. Қайд этиш керакки, ушбу майдон Франция терма жамоасидан ташқари Франция регби терма жамоасининг ҳам уй стадиони ҳисобланади.



"Реал" иштирокидаги Чемпионлар Лигаси финали 4-марта Парижда ўтади:

• 1956: "Реал Мадрид" 4:3 "Реймс"

• 1981: "Ливерпуль" 1:0 "Реал"

• 2000: "Реал" 3:0 "Валенсия"

• 2022: "Ливерпуль" – "Реал Мадрид" 


Серхио Рамос: "Реал" – менинг оилам, буни ҳеч ким ва ҳеч нима ўзгартиролмайди. Умид қиламанки, биз 14-марта ЧЛни ютамиз"

Шу каби қизиқарли хабарлар билан EkSport телеграм каналида танишиб боринг. 


"Алавес" ҳужумчиси ("Реал" тарбияланувчиси) Хоселу "Қироллик клуби" либосида Парижда. Шу каби қизиқарли хабарлар телеграмдаги La TeLiga каналида


"Сантьяго Бернабеу" стадиони бугунги баҳсни кўрсатишга тайёр


Сэр Кенни Далглиш "Ливерпуль" фан-ҳудудида мухлислар билан кўришмоқда


Стивен Жеррард "қизиллар"ни қўллаб-қувватлаш учун Парижга етиб келди


"Ливерпуль" ва "Реал" жамоалари стадионда машғулот олиб боришмоқда.


"Севилья", "Реал" ва "Интер" каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган Иван Саморано бош совринни ўпмоқда.


Топинг-чи, бу қайси "Реал" ўйинчисининг рафиқаси? (жавоб: бу "Реал" хавбеки Федерико Вальверденинг рафиқаси Мино Бонино)


2015 йилнинг ноябрь ойидаги терактлар

2015 йилнинг 13 ноябрь куни Франция - Германия ўйини пайтида пойтахтдаги қатор терактлардан бири стадион яқинида содир бўлди ва уни "Ислом давлати" ўз зиммасига олди. Баҳснинг биринчи таймида қўш портлаш содир бўлди. Стадионда ҳеч ким жабрланмади. "Стад де Франс" ёнида кучли портлашлар эшитилди, бироқ ўйин тўхтатилмади ва охиригача ўтказилди: Франция Германияни 2:0 ҳисобида таслим этди.

Бундан хабар топган мухлислар майдонда тўпланишмоқда.


"Ливерпуль" мухлислари Париждаги машҳур Триумфаль арка ёнида суратга тушишмоқда.


Бу эса "Реал" посбони Тибо Куртуанинг севгилиси - Мишель Герциг.


"Ливерпуль" ва "Реал" собиқ ўйинчиси англиялик Стив Макманаман ҳам шу ерда.


Бу эса стадион олдидаги йирик ЕЧЛ финали тўпи.


Финал олдидан фестивалнинг 2-куни, Hotel de Ville'да қуёш ботиш пайтидаги умумий кўриниш.


Одамлар Victor Hugo Plage олдидаги Чемпионлар Лигасининг улкан соврини ёнида.



Бу эса мадридликлар ҳимоячиси Эдер Милитаонинг севгилиси Каролина Лима. "Реал" ўйинчиларининг рафиқалари ва ёқтирган қизлари уларнинг машғулотларига ташриф буюришган.


Топинг-чи, бу ким?


Бугунги ўйин учун Adidas томонидан тақдим этилган махсус тўплар.


"Ливерпуль" мухлислари Париждаги Gare Du Nord барида.


Сандра Гарал - Марко Асенсионинг севгилиси.


Қайнона ва келин. Марианн Баренна Маклай (Карло Анчелоттининг рафиқаси) ва Ана Галоча (Давиде Анчелоттининг рафиқаси, испан актрисаси)


"Стад де Франс"нинг бугунги кўриниши.


Бу эса "қироллик клуби" мухлислари.


"Ливерпуль" ишқибозлари ажойиб фонда ўз клублари байроғини илиб қўйишган.

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика