Latest news

21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  0 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:21АПЛ. "Эвертон" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  3 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  0 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  14 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  0 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  3 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  24 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  9 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  2 18:40Япония - аёллар ўртасида Осиё кубоги ғолиби!  0 18:28Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиблари ФИФА кунларида қайси жамоаларга қарши ўйнайди?  2 18:00ФИФА Нигериянинг эътирозини рад этди. Конго ДР Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олиш учун курашади  2

Европа чемпиони бўлган данияликлар. Ҳозир улар қаерда? News

Европа чемпиони бўлган данияликлар. Ҳозир улар қаерда?

1992 йил Швецияда ўтказилган Европа чемпионатида Дания терма жамоаси олтин медалларни қўлга киритган.

Ушбу турнир бошланишидан бир неча кун олдин данияликлар нафақат ғалаба, балки мусобақада иштирок этиш ҳақида ҳам ўйлашмаган эди. Саралаш ўйинларида улар Югославиядан сўнг иккинчи ўринни эгаллашди ва Еврони телевизор орқали томоша қилишни режалаштиришганди. Кутилмаганда Югославия дисквалификация қилинди. Мамлакатдаги сиёсий жараёнлар югославияликларнинг четлатилишига олиб келди.

Таътилда бўлган данияликлар тезлик билан майдонга қайтишди. Кимдир пляжда хордиқ чиқараётган эди, яна кимдир эса оиласи билан. Бош мураббий Рихард Меллер-Нильсен ошхонасини буяётган экан.

Данияликлар Мальмёда ўтадиган Англияга қарши баҳсга чала таркиб билан етиб келди. Инглизлар Дания терма жамоасига тақвим тирқишини ёпиш учун келган жамоадек қарашди. Шу билан бирга данияликлар таркибида мураббий билан келиша олмай қолган "Барселона" ярим ҳимоячиси Михаэль Лаудруп йўқ эди.

Турнир стартида Дания Англия билан голсиз дуранг қайд этди, мезбонларга қарши ўтган иккинчи ўйин 0:1 ҳисобидаги мағлубият билан якунланди. Гуруҳ босқичининг сўнгги учрашуви францияликларга қарши бўлиб ўтди ва данияликлар сенсацион ғалабага эришиб (2:1), ярим финалга йўл олишди.

Меллер-Нильсен жамоаси ярим финал ўйинининг асосий вақтида Голландияни енгишга яқин эди, аммо улар пенальтилар сериясида зафар қучишди. Дания терма жамоаси сафида 11 метрлик жарима зарбасини ижро этган футболчилар адашишмади. Ўша куни фақат Марко ван Бастен хатога йўл қўйди.

Данияни финалда осон ғалабага умид қилаётган Германия кутиб турганди. Бироқ ушбу Европа чемпионатида кутилган натижалар амалга ошмади. "Уллеви" аренасида ўтган баҳсда андердог сенсация қайд этди. 19-дақиқада Йон Йенсен немислар дарвозасига биринчи голни урди.

Гуруҳ босқичидан сўнг хавбек Ким Вильфорт оилавий сабаблар туфайли данияликлар лагерини тарк этган эди. Ўша кунларда саратондан азоб чекаётган унинг 7 ёшли қизи касалхонага тушиб қолди. Унинг аҳволи оғир эди. Ким ўзида куч топиб, яна Европа чемпионати ўйинларига қайтди. Вильфорт ярим финалда тўлиқ ўйнади, финалда эса Германия терма жамоаси дарвозасига иккинчи голни уриб, масалани ҳал қилди.

Бир ойдан кейин Кимнинг қизи вафот этди.





















Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика