Latest news

22:55Шерзод Насруллаев: "Бу ҳали бошланиши, бундай ғалабалар кўпроқ бўлишига ҳаракат қиламиз"  3 22:24Ҳусайн Норчаев: "Совринни ота-онамга бағишлайман"  4 21:55Иско финал олдидан қандай фикрда?  0 21:38"Насаф" - 2025 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби!  217 20:51Симоне Инзаги "Олтин тўп"ни ким олиши кераклигини айтди  9 20:29"Барселона" Шенсни бўйича қарор қабул қилди  2 19:52Хаби Алонсонинг "Реал" бош мураббийи этиб тайинланганидан кейинги илк фикрлари  7 19:25"Милан" янги спорт директорини тайинлади. Жамоани қайта тиклаш учун ким жавобгар бўлади?  7 19:02Дониёр Саидов: "Тажрибали мураббийларнинг тактик курашига гувоҳ бўламиз"  0 18:49Ўзбекистон Суперкубоги. "Насаф" – "Андижон". Таркиблар маълум  14 18:37"Насаф"нинг Суперкубок баҳси учун "Бунёдкор"га етиб келишидан суратлар  1 18:28"Андижон"нинг Суперкубок учрашуви учун стадионга етиб келишидан суратлар  9 18:16Асрор Алиқулов: "Биринчи бўлимда бизга иккинчи бўлимдаги каби шижоат етишмади"  0 18:00БАА - Ўзбекистон учрашувини катта экранда томоша қилишни истаганлар диққатига!   12 17:54Ўзбекистон Суперкубоги-2025. "Бунёдкор" стадиони учрашувга шай ҳолатда  2

Европа чемпионати плей-офф ўйинлари: рақамлар ва фактлар News

Европа чемпионати плей-офф ўйинлари: рақамлар ва фактлар

Европа чемпионатлари плей-офф ўйинларига оид қизиқарли фактларни тақдим этамиз.

- Европа чемпионатлари тарихида плей-офф ўйинлари илк бор Евро-96 саралаш доирасида ўтказилган.

- Плей-офф ўйинларида Хорватия ва Голландия терма жамоалари икки мартадан ғолиб чиқишган.

- Плей-офф ўйинларидан чиққан Голландия (2004) ва Португалия (2012) терма жамоалари ярим финалгача етиб боришган.

- Плей-офф орқали кўхна қитъа чемпионатига чиққан 14 та терма жамоадан 9 таси гуруҳ босқичида қолиб кетган.

- Бу сафарги плей-офф қуръаси якшанба куни Тошкент вақти билан соат 15:20 да бошланади.



Қизиқ фактлар:

- Плей-офф ўйинлари тарихида 20 та терма жамоа иштирок этган. Улардан 8 таси ҳеч қачон ютқазмаган, 6 таси эса ҳеч қачон ғалаба қозона олмаган.

- Ушбу ўйинлар тарихида фақатгина Голландия биринчи ўйинда мағлубиятга учраб, иккинчи ўйинда ғалабани ўз томонига оғдира олган (2004).

- Голландия терма жамоаси шунингдек, икки марта ушбу босқичда ғалаба қозониб, иккаласида ҳам гуруҳдан чиқа олган.



- Шотландия терма жамоаси бундай ўйинларда икки маротаба қатнашган ва иккаласида ҳам мағлубият аламини тотиб кўрган.

- Рууд ван Нистелрой ушбу ўйинларда хет-трикка эришган ягона футболчи ҳисобланади. Ўшанда Голландия терма жамоаси шотландларни 6:0 ҳисобида мағлуб этганди.


- Робби Кин ва Йон Дал Томассонлар ҳисобида ҳам ушбу босқичда киритилган 3 та гол бор.

- Қуйидаги футболчилар ушбу босқичда 4 та ўйин ўтказишган: Миленко Ачимович (Словения), Младен Дабанович (Словения), Дамьен Дафф (Ирландия), Барри Фергюсон (Шотландия), Амир Карич (Словения), Миран Павлин (Словения), Стипе Плетикоса (Хорватия), Дарио Срна (Хорватия) ап Златко Захович (Словения).

- Фақатгина 3 та терма жамоа плей-офф ўйинларининг иккисида ҳам ғалаба қозона олган:  Дания (2000, Исроил устидан), Испания (2004, Норвегия) ва Чехия (2012, Черногория).


УЕФА расмий сайти асосида тайёрланди

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика