Евро-2024. Швейцария илк турда Венгрияни ишончли ҳисобда енгди
15 jun 19:55
News
Евро-2024. Швейцария илк турда Венгрияни ишончли ҳисобда енгди
Европа чемпионати
"A" гуруҳи. 1-тур
Hungary Barnabas Varga - 66' EURO Grp. A . Round 1 15/06/2024, 19:00
Switzerland Kwadwo Duah - 12', Michel Aebischer - 45', Breel Embolo - 90' Stadium: RheinEnergieSTADION, 41678 spectators Referee: Slavko Vincic
Венгрия – Швейцария 1:3
Кёльн. "РейнЭнергиШтадион". 18:00
Голлар: Варга 66' – Дуа 12', Эбишер 45', Эмболо 90+3'
Бош ҳакам: Славко Винчич (Словения)
Ёрдамчи ҳакамлар: Томаж Кланчник, Андраж Ковачич (иккиси – Словения)
VAR: Нейц Кайтазович (Словения)
AVAR: Бартош Франковский, Томаш Квятковский (иккиси – Польша)
Тўртинчи ҳакам: Раде Обренович (Словения)
Венгрия – Гулачи, Фиола, Орбан, Ланг (Болла, 46), Салаи (Дардай, 79), Керкез (Адам, 79), Шаллаи, Надь (Кляйнхайслер, 67), Собослаи, Шафер, Варга.
Швейцария – Зоммер, Видмер (Стергиу, 68), Родригес, Шер, Аканжи, Жака, Фройлер (Сьерро, 86), Эбишер, Варгас (Эмболо, 74), Дуа (Амдуни, 68), Ндойе (Ридер, 86).
Огоҳлантиришлар: Видмер (5), Фройлер (59), Салаи (69), Фиола (87).
УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! ШВЕЙЦАРИЯ ВЕНГРИЯДАН 3:1 ҲИСОБИДА УСТУН КЕЛДИ.
90+3. ГООООООООООЛ! Ҳимоячининг қўпол хатосидан сўнг бирга-бир ҳолатга чиқиб борган Эмболо тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб қўйди – 1:3! Чиройли гол!
90. Иккинчи таймнинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
90. Зарба! Жаканинг бош билан берган зарбасини Гулачи қайтарди.
87. Хавфли ҳолатга чиқиб бораётган Амдунини тўхтатган Фиола огоҳлантирилди.
86. Швейцарияда 2 та ўзгариш: Фройлер ўрнига Сьерро, Ндойе ўрнига Ридер баҳсни тугатиб қўяди.
83. Дэн Ндойе яккакурашда ғолиб келганига қарамай, дарвозага яхши зарба бера олмади, тўп дарвоза устуни нарироғидан ўтиб кетди.
81. Ҳаводаги тўпга бош билан зарба бериб, майдонга оёғи билан ноқулай тушган Фабиан Шер ҳакамлар ёрдамига муҳтожлик сезди.
79. Венгрияда 2 та алмаштириш: Салаи ўрнига Дардай, Керкез ўрнига Адам майдонга тушди.
77. Милош Керкез ҳужум вақтида рақибга нисбатан қоидани бузди, аммо ҳакам қароридан норози.
74. Швейцарияда ўзгариш: Варгас ўрнига Эмболо ўйинга қўшилди.
72. Зарба! Варгаснинг стандартдан тўпни ўйинга киритиши хавфли якун топди – Шернинг бош билан берган зарбаси бироз ноаниқ чиқди.
71. Зарбааа! Ндойенинг хавфли зарбасидан сўнг тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди, бурчак зарбаси.
69. Аттила Салаи Ндойени йиқитгани учун огоҳлантириш олди.
68. Швейцарияда 2 та ўзгариш: Видмер ўрнига Стергиу, Дуа ўрнига Амдуни туширилди.
67. Венгрияда алмаштириш: Надь ўрнига Кляйнхайслер учрашувни давом эттиради.
66. ГОООООООЛ! Собослаининг ҳаволатиб амалга оширган пасидан кейин Варга бош билан гол уриб, ҳисобни қисқартирди – 1:2! Ўйин қизийдиган бўлди.
63. Уууух! Сал қолишига сал қолди – Шаллаининг узатмасидан сўнг Варга бош билан дарвоза томон зарба берди, ноаниқ.
62. Бугунги беллашувни томоша қилиш учун 41676 нафар томошабин ташриф буюрибди.
59. Қанотдан олдинга интилаётган Собослаини очиқчасига ушлаб қолган Фройлер сариқ карточка олди.
54. Рубен Варгас жарима майдончаси ичида ўзига хос имконга эга бўлди, аммо у якунда жуда кучсиз зарба йўллаб, Гулачини тўп билан таъминлади.
52. Зарбалар бўйича кўрсаткичга назар ташласак, венгрияликлар 3 та зарба йўллашган, шулардан 1 таси аниқ чиққан, швейцарияликлар эса аллақачон 9 марта зарба беришибди ва шулардан 4 таси дарвозага аниқ борган.
49. Милош Керкез тўпни ичкарига ошириб берди, бироқ ҳимоячилар тўпги ўз жарима майдончасидан узоқлаштирдилар.
48. Зарбааа! Квадво Дуанинг зарбасини Петер Гулачи маҳорат кўрсатиб, қайтара олди.
46. Венгрияда ўзгариш: Ланг ўрнига Болла ўйинни давом эттиради.
46. Иккинчи тайм бошланди!
Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 0:2. Танаффус!
45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди.
45. ГОООООООООЛ! Мешиль Эбишернинг ерлатиб йўллаган зарбаси дарвоза тўридан жой олди. Унинг зарбаси дарвозабон учун жуда ноқулай бўлди, сабаби тўп ҳимоячилар орасидан ўтиб борганди. Ҳисоб – 0:2!
42. Гранит Жака қоидани бузиш эвазига рақибни майдонга қулатди, ҳакам ҳуштаги чалинди.
37. Сильван Видмер ичкарига пас узатди, бироқ ҳимоячилардан бири ўз вақтида тўпни тепиб юборди.
32. Рикардо Родригес рақибга нисбатан қўполлик ишлатди. Венгрияда жарима зарбаси.
27. Шафер Варгасни "подкат" билан тўхтатиб қолди, мухлислар норози. Такрорда кўрдикки, бу жуда қўпол ҳаракат тоифасига кирмайди.
26. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 33% – 67%. Ҳозирча венгрияликлар жуда суст.
22. Зарба! Фабиан Шернинг зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди.
20. Ууууух! Рубен Варгас ҳимоячилар хатосидан сўнг тўпни эгаллаб олиб, бирга-бир чиқиб кетди. Унинг зарбасини Петер Гулачи қайтарди, қойилмақом сэйв!
17. Рикардо Родригес бурчак зарбаси орқали тўпни ичкарига оширди, аммо ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди.
12. Бироз ўтиб VAR ишга киришди ва голни инобатга олди. Ҳеч қандай офсайд йўқ.
12. ГОООООООЛ! Квадво Дуа дарвозани ишғол этди, аммо қанот ҳаками байроқчасини кўтарди.
10. Зарбааа! Венгрия ярим ҳимоячиси Роланд Шаллаи олисдан дарвозани нишонга олди, бироз ноаниқ.
8. Ҳозирги дақиқага келиб Мурат Якин қўл остидаги швейцарияликлар анча ишончли ҳаракат қилишмоқда.
5. Швейцария ҳимоячиси Сильван Видмер қўпол ҳаракат қилгани учун огоҳлантирилди.
2. Эътиборлиси, бугун ҳар икки жамоа ҳам бир хил тактик схемадан фойдаланади. Футболчиларнинг майдондаги жойлашуви 3-4-2-1 тактик схемасига асосланган.
1. Баҳс бошланди!
- Учрашув 18:00 да старт олади.
Comments