Latest news

06:40Конференциялар лигаси. "Челси" сафарда "Юргорден" дарвозасига 4 та гол урди, "Бетис" эса "Фиорентина"ни мағлуб этди  3 06:30Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" сафарда "Атлетик" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Тоттенхем" эса "Буде-Глимт"ни мағлуб этди  33 02:10Конференциялар лигаси. "Челси" финал масаласини деярли ҳал қилди, "Бетис" "Фиорентина"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  3 02:03Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда йирик ғалабага эришди, "Тоттенхэм" ҳам учта гол билан зафар қучди  3 01:50АПЛ. ЕЧЛ учун курашаётган "Ноттингем Форест" ўз уйида мағлубиятга учради  2 01:11Холанд қайтди  0 00:15Ана холос! "Интер"нинг энг муҳим футболчиси "Барселона"га қарши ўйнамайди  15 23:44"Реал" Модрич ва Васкес билан шартномани узайтиради  3 23:13Гёкереш "Манчестер Юнайтед"га ўтадими? Рубен Аморим жавоб берди  1 22:50Сеск Фабрегас фаолиятидаги энг яхши мураббийи ким эканлигини айтди  1 22:11Габриэль Агбонлахор: "Ямал мени қўрқитмоқда"  4 21:57Ямалнинг ёшида Месси ва Роналдунинг статистикаси қандай эди?  15 21:35"Реал" Модрич ва Васкес билан шартномани узайтиради, аммо жуда қисқа муддатга  3 21:32Илёс Зейтуллаев "Ювентус"нинг ўрнига қаерга бориши мумкин бўлганини айтиб берди  7 21:15УЕФА ЕЧЛ ҳафта рамзий терма жаомасини эълон қилди  8

"Евро-2020 кундалиги". "В" ва "С" гуруҳидан нимчорак финалга чиққан жамоалар ва уларнинг рақиблари ҳақида News

"Евро-2020 кундалиги". "В" ва "С" гуруҳидан нимчорак финалга чиққан жамоалар ва уларнинг рақиблари ҳақида

Европа чемпионатида 3-тур учрашувлари ўтказилмоқда.

Кеча "В" ҳамда "С" гуруҳи вакиллари иштирокидаги баҳслар бўлиб ўтди. 

"В" гуруҳида Дания 1- ва 2-турларда мағлуб бўлганига қарамай 3-турда Россияни 4:1 ҳисобидан мағлуб этди ва 3 очко билан 2-ўринга кўтарилиб олди. Финляндия Бельгияга 0:2 ҳисобидан мағлуб бўлиб, 3 очко билан 3-ўринга тушиб қолди. 

Россия ҳам 3 очко тўплади, лекин тўплар нисбати ва ўзаро ўйинлар сабаб 4-ўринни эгаллади. Бельгия 3 ўйинда 9 очко тўплаган ҳолда нимчорак финалга йўл олди. 

Бельгия нимчорак финалда "A", "D", "E", "F" гуруҳларнинг бирида энг яхши 3-ўринни қўлга киритган терма жамоа билан ўйнайди. 

Ушбу ўйин 27 июндан 28 июнга ўтар кечаси 00:00 да старт олади.

Даниянинг рақиби эса маълум. Нимчорак финалди Дания — Уэльс қарама-қаршилигига гувоҳ бўламиз. 

Мазкур баҳс 26 июнь куни 21:00 да бошланади. 

Финляндия эса бошқа гуруҳлардаги терма жамоаларнинг натижасини кутишга мажбур. Ҳозирча 3-тудан кейин "A" гуруҳида 3-ўринни эгаллаган Швейцарияда 4, "C" гуруҳида 3-ўринни олган Украина ҳисобида 3 очко мавжуд. 

Агар Финляндия нимчорак финал йўлланмасига эга чиқса, "F" ёки "E" гуруҳидаги биринчи ўринни қўлга киритган жамоа билан ўйнайди.

Кеча "C" гуруҳидан ўрин олган 3-тур ўйинлари ҳам бўлиб ўтди. 

Нидерландия термаси Шимолий Македонияни 0:3 ҳисобида мағлуб этди. Австрия эса Украина устидан 1:0 ҳисобида ғалабага эришди

Нидерландияликлар 9 очко билан 1-ўринни эгаллашди. Австрия эса 6 очко билан иккинчи бўлди. Украина ҳисобида 3 очко мавжуд ва жамоа 3-ўринда. Шимолий Македония эса бирорта ҳам очко тўплай олмади ва гуруҳда сўнгги ўринни эгаллади. 

Нидерландия нимчорак финалда "D", "E", "F" гуруҳларида энг яхши 3-ўрин соҳиби билан ўйнайди.

Ушбу ўйин 27 июнь куни 21:00 да бошланади. 

Австриянинг рақиби эса маълум — Италия!

26 июндан 27 июнга ўтар кечаси 00:00 да старт олади. 

Агар Украина нимчорак финалга чиқса "E" ёки "F" гуруҳида 1-ўринни эгаллаган терма жамоаларга қарши баҳс олиб боради.

Author : Og'abek Samisov
Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика