Latest news

10:21"Манчестер Сити" ва "Челси" товон пули 500 миллион евролик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 09:52"Ливерпуль" ёзда олти ўйинчи билан хайрлашиши мумкин  0 09:20Европа лигаси чорак финал жуфтликлари маълум  0 08:50Суперлига. Бугун 4-тур якунланади  8 08:12ФИФА Исроилга нисбатан санкциялар жорий қилди  10 07:38Ўсмирларимиз иккинчи учрашувда жанговар дуранг ўйнашди  0 01:32Европа лигаси. "Ноттингем Форест" аранг вазифани бажарди ва бошқа натижалар  3 00:57АПЛнинг уч клуби ва саудияликлар тўпурар ҳужумчи учун курашмоқда  0 00:38"Реал"нинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 00:13Инфантино Эроннинг ЖЧ-2026даги иштироки ҳақида: "Биз футбол орқали барчани ҳамжиҳат қилишни тарғиб қилмоқчимиз"  8 23:50Суперлига. "Бухоро" – "Динамо" 3:1   2 23:35"Челси" ҳимоячиси 1 ярим ойга сафдан чиқди  1 23:11ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  2 22:55Факт: "Нефтчи" ўз майдонида "Локомотив"ни 15 йилдан буён мағлуб эта олмаяпти  12 22:20Суперлига. "Андижон" – "Машъал" 2:0  2

ЕВРО-2016да пойга: "MERCEDES-BENZ" vs "FERRARI" News

ЕВРО-2016да пойга: "MERCEDES-BENZ" vs "FERRARI"

"MERCEDES-BENZ" автомобили Германияда ишлаб чиқарилади, "FERRARI"га эса Италияда асос солинганидан хабарингиз бор.


Франциянинг Бордо шаҳридаги "Стад-де-Бордо" стадионида бугун "пойга" ишқибозлари учун жуда қизиқарли тўқнашув бўлиб ўтади.

Германиялик "пойгачи" Йоахим Лёв ўзининг "MERCEDES-BENZ" русумли автомобилида, италиялик "ҳайдовчи" Антонио Контенинг "FERRARI"си билан ЕВРО-2016 мусобақасининг ярим финал финишига ким биринчи етиб келиши борасида мусобақалашади.

"Пойга" олдидан кимдир "MERCEDES-BENZ"га ишонаётган бўлса, баъзилар "FERRARI"нинг тезлигига шубҳа қилишмаяпти.

Йоахим Лёвнинг "MERCEDES-BENZ"ни анча қулай, шинам ва керакли жихозлар билан безатилган. Табиийки "MERCEDES-BENZ" ҳайдашни ҳамма орзу қилади. Лекин бу русумдаги машинанинг ҳам ўзига яраша қийинчиликлари ва инжиқликлари мавжуд. Ҳар қандай "ҳайдовчи" ҳам "MERCEDES-BENZ"дан тўғри фойдаланишни уддалолмайди.

Контенинг "FERRARI"си эса ўзининг юқори тезлиги билан машҳур. Ушбу автомобил асосан пойгаларда етакчи, тенгги йўқ машина.

"MERCEDES-BENZ"ни "FERRARI"дан қулайлик томони шундаки, бу машинани исталган жойда, катта-катта тадбирлар-у, тўй маросимларида миниб борса бўлади. Анча кўркли, чиройли ва дабдабали. Пойгаларда ҳам уялтириб қўймайди. Лекин тезлик борасида катта-катта "пойга"ларда нуқул "FERRARI"дан енгилиб юради.

Бу гал "MERCEDES-BENZ"ни "ҳайдовчиси" яна ўша тўрт йил аввалги Йоахим Лёв, ҳа ўша "FERRARI"дан ютқазган "шофёр".

Фарқи шуки, бу гал "MERCEDES-BENZ" машинаси "марка"си янгиланган, керакли жиҳозлар билан безатилиб, "мотори" кучайтирилган. "Ҳайдовчиси" Йоахим Лёв ҳам икки йил аввал "Formula1"да жаҳонда тенги йўқ деб топилганди. Яъни ҳайдовчининг ҳам тажрибаси янада ошган, камига машина кучайтирилган.

"FERRARI" эса анча эскирган, камига "мотори" таъмирталаб бўлиб қолган. Балонлари ҳам анча юриб қўйган, эски. Лекин "ҳайдовчи"си ўзгарган. Рулда Антонио Конте.

Ушбу "пойгачи" ҳозиргача жуда катта тезликда масофани бирпасда босиб ўтди. Кўпчилик унинг бу иқтидори ва натижаларидан ҳайратда. Гарчи таъмирталаб бўлиб қолган "FERRARI"си бўлсада, "MERCEDES-BENZ" билан бўладиган "пойга"да Контенинг маҳоратига бўлган ишонч ҳам юқорилади.

Жаҳоннинг энг гигант "автомобиллари" "пойгаси"да кимнинг ғолиб бўлиши катта сўроқ остида турибди. Тахминлар бор, йўқ эмас. Аммо яққол фаворит йўқ.

Бордода бўладиган "пойга"да 90 км масофани ким биринчи босиб ўтса, кейинчалик Марселдаги "Велодром"да ўтадиган "пойга"да қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Агарда 90 км масофани иккала машина ҳам бир вақтда босиб ўтса, унда "ҳайдовчилар"га қўшимча 30 км масофа тақдим этилади. Унда ҳам ғолиб аниқланмаса, якунда "лоторея"га мурожаат этилади.

Бу пойгани ўтказиб юборманг!


Шаҳбоз Беғамов


Rating: +31   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика