Latest news

17:31"Реал"да катта хавотир: Куртуа "Атлетико"га қарши супердербини ўтказиб юборадими?  0 17:20Расман: Кудряшов жамоадан кетди. "Сурхон"ни вақтинча Анвар Ғофуров бошқаради   0 17:03Энрике "Челси"ни тор-мор этгач лол қолдирди: "Бизнинг иккита голимиз ўйин тақдирини ҳал қилиб бўлганди!"  1 16:55Ўзбекистон Жаҳон чемпионати арафасида Европанинг топ терма жамоасига қарши ўйнаши мумкин  7 16:46Котрина Кулбите: "Тарих яратишга бир қадам қолди"   1 16:26Дик Адвокат "Фейеноорд"да Робин ван Персига маслаҳатчи бўлади  1 16:21Гвардиола "Реал"ни "Манчестер Сити"нинг энг қийин рақиби деб ҳисобламайди  7 15:20Жалолиддин Машарипов: "Узоғи билан 1 ойда умумий гуруҳга қайтаман"  3 13:40ФИФА Эронга умид билдирмоқда  2 13:13Сенегал футбол федерацияси Африка кубоги финалидаги қарорни CASга олиб чиқади  2 12:19"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи   83 12:01"Хоразм"-"Бунёдкор": устунлик "қалдирғочлар" томонидами?  2 11:12Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров: "Пахтакор"ни ютган "Навбаҳор"да ўзига ишонч юқори"   3 10:28"Реал"дан учралган мағлубиятдан сўнг Гвардиола нималар деди?  43 09:49Артета навбатдаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  22

ЕВРО-2016. Нимчорак финал рамзий терма жамоаси News

ЕВРО-2016. Нимчорак финал рамзий терма жамоаси

Европа чемпионатининг нимчорак финал рамзий терма жамоаси билан танишинг.

Дарвозабон
Жанлуижи Буффон (Италия)


Амалдаги Европа чемпионларига қарши баҳсда Италия терма жамоаси ажойиб ўйнади десак "Скуадра Адзурра" мухлислари биздан хафа бўлишади. Сабаби Конте жамоаси ажойиб эмас дахшат, супер ўйнади. Испанларга қарши ўйинда 38 ёшли Жижи Буффон ҳалиям ўша Буффон эканини намойиш этиб берди. У бўлмаганида учрашув бутунлай бошқача натижа билан якунига етиши мумкин эди. Қизиғи Буффон ЕВРО-2016да учта ўйин ўтказиб (Ирландия билан ўйинда майдонга тушмади) ўз дарвозасидан гол олиб чиққани йўқ.



Ҳимоячилар
Рафаэль Герреро (Португалия)
Жером Боатенг (Германия)
Рагнар Сигурдссон (Исландия)
Жоржио Кьеллини (Италия)
Маттиа Де Шильо (Италия)


Португалия терма жамоаси Хорватия тўсиғидан ўтишида чап қанот ҳимоячиси Рафаэль Герреронинг сайъ-ҳаракатлари катта бўлди. Ўз ўрнида Дарио Срна ва шерикларига имкон бермаган Герреро ҳужумларга ҳам қўшилиб турди.

Германия терма жамоаси ҳимоячиси Жером Боатенг бу босқичдаги энг чиройли голлардан бирини урди. Словакия билан баҳсда Жером нафақат чиройли гол урди, балки ҳимояда ҳам ўз вазифасини жуда яхши бажарди.

Исландия эртаги давом этади. "Вулқонлар юрти" жамоаси Англия терма жамоасини мағлуб этиб чорак финалга чиқди. Инглизларга қарши баҳсда марказий ҳимоячи Рагнар Сигурдссон ажойиб ҳаракат қилди. Шу боис на Кейн, на Варди, на Руни ва на бошқаси ўйиндан Исландия дарвозасига йўл топа олмади. Бундан ташқари Жо Харт дарвозасига гол ҳам уришга муваффақ бўлди.

Италия терма жамоаси чап қанот вакили Маттиа Де Шильо Испания билан баҳсда энг яхшилардан бири бўлди. Де Шильо ҳимоя, ярим ҳимоя ва ҳужумда ўйнашни боплади. Ўз қанотидан бир неча марта хавфли тўп узатишларни амалга оширди.



Ярим ҳимоячилар
Эден Азар (Бельгия)
Юлиан Дракслер (Германия)
Камил Гросицки (Польша)


Бельгия терма жамоаси нимчорак финалда Венгрияни тор-мор этди. Бу баҳсда Эден Азар ўзини ёрқин томонлама кўрсатди. У Батшуайига голли пас оширишдан ташқари Габор Кирай қўриқлаган дарвозага чиройли гол уришга ҳам муваффақ бўлди.

Германия сафида бу босқичда энг яхши ўйинчи бу Юлиан Дракслер бўлди. Ҳужумкор ярим ҳимоячи Словакия билан баҳсда Марио Гомесга голли узатманинг муаллифи бўлди. Бундан ташқари иккинчи бўлимда ўзи Словакия дарвозасига йўл топа олди.

Польша терма жамоасининг чап қанот ярим ҳимоячиси Камил Гросицки Швейцария билан ўйинда фаол ўйнади. Ўз қанотдан бир неча марта ҳужумга ўтди ва ўткир паслар оширди. Айнан унинг тўп узатишидан кейин Якуб Блашиковски рақиб дарвозасига гол уришга эришди.



Ҳужумчилар
Антуан Гризманн (Франция)
Гарет Бэйл (Уэльс)


Нимчорак финалнинг энг фойдали футболчиларидан бири бу Антуан Гризманн бўлди. Франция терма жамоаси ҳужумчиси Ирландия билан ўйинда жамоасига иродали ғалаба келтирди. Айнан у дастлаб Санья томонидан узатилган тўпни боши билан дарвозага йўллади. Орадан кўп ўтмай Жирунинг пасидан сўнг бирга бир вазиятда тўп киритди. Гризманнда хет-трик қайд этиш имконияти ҳам бор эди. Бироқ яна бир вазиятдан "Атлетико" вакили фойдалана олмади.

Уэльс терма жамоаси етакчиси Гарет Бэйл Шимолий Ирландияни мағлуб этилишига катта хисса қўшди. Айнан унинг жарима майдонига узатган тўпини рақиб ҳимоячиси, унинг адаши Гарет Маколи ўз дарвозасига йўллади ва мана шу гол ҳал қилувчи бўлди.


 


Смартфон ютишни истайсизми, унда марҳамат! Шартлар эса бу ерда >>>> ТАНЛОВ

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика