Latest news

16:43Энрике Клублар ўртасидаги ЖЧ стадионларидаги майдонлар ҳолатидан нолиди  2 16:18ЎФА раҳбарияти Майамидаги ФИФА Ижроия футбол саммитида қатнашди  1 15:56Маскерано: "Интер Майами" дунёнинг энг яхши 16 жамоаси қаторига кирди"  5 15:34"Насаф" ОЧЛ Элитда кимлар билан ўйнайди?  5 15:14МЮ Мбеумо учун курашда пешқадам ва у учун катта пул ажратишга тайёр  1 14:45Лотар Маттеус "Манчестер Сити"га Тер Штегенни сотиб олишни маслаҳат берди  1 14:17Жонни Эванс МЮда маълум бир лавозимга тайинланади  1 13:48Миш-мишларга қарамай, Маунт МЮни тарк этишни режалаштирмаяпти  4 13:20Илёс Зейтуллаев: "Самарқанддаги 3 очкони жамоавий ғалаба деган бўлардим"  4 13:02Мареска: "АҚШдаги об-ҳаво туфайли машқ қилиш деярли имконсиз"  0 12:34Раулнинг навбатдаги манзили Испания U-21 термаси бўлиши мумкин — музокаралар бошланди  0 12:07"Бавария" дортмундликлар юлдузини сотиб олмоқчи  0 11:39"Манчестер Сити" ҳимоячисининг дисквалификацияси узайтирилди  4 11:19Суперлига. 14-тур ҳакамлари маълум: "Насаф" – "Пахтакор" учрашувини Тўхтасинов бошқаради  26 10:40"Тоттенхэм" 20 ёшли япониялик футболчининг трансфери бўйича келишувга эришди  1

ЕВРО-2016. Голлар шоусида кучлар тенг ёхуд Венгрия - Португалия 3:3 News

ЕВРО-2016. Голлар шоусида кучлар тенг ёхуд Венгрия - Португалия 3:3

ЕВРО-2016 гуруҳ босқичи доирасидаги Венгрия - Португалия учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувнинг 18-дақиқасида ҳисоб очилди. Бурчак тўпидан сўнг Нани тўпни қайтарди, жарима майдони яқинида турган Золтан Гера тўпни ажойиб тарзда дарвозага жойлаб қўйди 1:0.

Биринчи бўлим охирида Криштиану Роналдунинг пасидан сўнг Нани жарима майдони ичига кириб бориб чап оёқда Кирай қўриқлаётган дарвозанинг яқин бурчагини аниқ нишонга олди - 1:1.

Иккинчи бўлим бошида Джуджак белгиланган жарима тўпини амалга оширди, тўп жонли девордаги Андре Гомешга тегиб дарвозага кириб кетди - 2:1.

Орадан икки дақиқа ўтгач Ўнг қанотдан Жоау Мариу томонидан узатилган тўпни Роналду товони билан дарвозага йўллади - 2:2. Шедевр!

55-дақиқада Джуджак жарима тўпини амалга оширди, тўп жонли деворга тегиб қайтди, яна Джуджак тўпни эгаллаб чап оёғи билан кучли зарба йўллаб дублга эришди - 3:2.

Учрашувнинг 62-дақиқасида чап қанотдан ҳаволатиб узатилган тўпни Роналду боши билан Кирай дарвозасига йўллади - 3:3.


Евро-2016. "F" гуруҳи, 3-тур.
ВЕНГРИЯ - ПОРТУГАЛИЯ 3:3
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
22 июнь. Лион. "Стад-де-Лион" стадиони.
Ҳакам - Мартин Аткинсон (Англия).

Голлар: Гера 18, - 1:0. Нани 41, - 1:1. Джуджак 47, - 2:1. Роналду 49, - 2:2. Джуджак 55, - 3:2. Роналду 62, - 3:3.

Венгрия - Габор Кирай, Михай Корхут, Роланд Юхас, Ричард Гузмич, Адам Лонг, Адам Пинтер, Золтан Геро, Акош Элек, Герге Ловренчич (Штибер, 81), Балаж Джуджак (с), Адам Салаи (Немет, 70)

Португалия - Руй Патрисиу, Элизеу, Рикарду Карвалью, Пепе, Виейринья, Жоау Мариу, Жоау Моутинью (Ренато Саншеш, 46), Вилльям Карвалью, Андре Гомеш (Куарежма, 61), Нани (Данило, 80), Криштиану Роналду (с)
 

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика