Latest news

22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  0 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  8 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  244 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  3 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  0 19:50Расман: "Барселона" ҳимоячиси "Эльче"га ўтди  0 19:19"Байер" "Ал Қодисия" ярим ҳимоячисини 25 млн еврога сотиб олди  0 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  38 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  28 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  2 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1 17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  7 17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  1 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  4

Евро-2008 қаҳрамони - Рушту Режбер News

Евро-2008 қаҳрамони - Рушту Режбер

Туркия терма жамоаси тарихидаги энг кучли дарвозабон саналадиган Рушту Режбер Евро-2008да қаҳрамонлик кўрсатганди.


Европа чемпионатлари тарихида ўзини ёрқин тарафлама кўрсатага олган футболчилар ҳақида тўхталамиз.

2008 йилда Австрия ва Швейцарияда ўтказилган Европа чемпионатида ўзининг ажойиб ўйинлари орқали мухлислар ва мутахассисларнинг эътиборини қозонган Рушту Режбернинг қаҳрамонлиги ҳақида тўхталамиз.

Туркия терма жамоаси Евро-2008да ярим финалга қадар бўлган йўлда жуда катта муаммоларга дуч келганди. Ҳар босқичда Туркия мусобақадан чиқиб кетишга жуда яқин қолар ва доим ўйиннинг сўнгги дақиқаларида киритилган гол уларни қутқарарди.
Туркия ушбу Европа чемпионатида ярим финалга қадар борган.


Туркия чорак финалда Хорватия билан тўқнаш келади. Масала пенальтилар сериясига қадар етиб боради. Хорватия Речбер дарвозаси томон тепган тўртта пенальтидан фақат биттасида гол урган. Дарио Срнанинг 11-метрлик нуқтадан йўллаган зарбаси мўлжални аниқ нишонга олган. Қолган учта зарба Речбернинг маҳорати туфайли бартараф этилади. Айнан Режбер Туркияни ярим финалга етаклаб ўтади.

Қаҳрамонимиз шу ўйин хусусида алоҳида тўхталиб ўтади: "Петричнинг зарбасидан кейин тўпни қайтариб бўлгач бутун жамоамиз байрамни бошлаб юбораганимиз ҳамон эсимда. Лекин мен аввалига пенальтидан гол уролмаган футболчини юпатиш учун олдига боргандим. Ўша ўйин ва пеналтилар сериясидан кейинги эҳтиросларни сўз билан ифодалаб бериш қийин. Ғалабани нишонлаётганимда Арду адашиб мени қулоғимда яхшигина зарба бериб юборганди. Бу ҳам эсда қоларли воқеа сифатида хотирамда қолган", - дейди Руште Режбер.

Финал остонасида Германияга қарши кечган драматик баҳсда финал "чиптаси" якунда немисларга насиб этганди. Филип Ламнинг 90-дақиқада киритган голи барча нарсани ҳал этганди.



Европа чемпионати олдидан кўпчилик Рушту Режберни асосий дарвозабон бўлишини кутмаганди. Ёши ўтиб қолгани ва асосий таркибдаги ўрнини ўзининг ёшроқ рақобатдошига ютқазаётган Режберга мураббийлар штаби ишонч билдиради. Рушту эса уларнинг ишончини икки ҳисса оқлайди. Айнан Режбернинг ишончли ҳаракатлари ва ажаобтовур сейвлари орқали Туркия қитъа чемпионатида шов-шув кўтаришга муваффақ бўлганди. Терма жамоадаги фаолиятини тугатиш ҳақида ўйлаб юрган Речберни кейинчалик яна терма жамоада қолишга кўндиришади ва Рушту 2012 йилга қадар Туркиянинг биринчи рақамли посбони бўлиб қолади.

Рушту Режбер Туркия терма жамоаси тарихидаги энг кучли кипер саналади. Режбер терма жамоа сафида 120 учрашув ўтказган.


Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика