Latest news

01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  24 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  3 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  80 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  11 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  22 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  4 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1

Эвребё: "Челси" - "Барса" учрашувидаги хатоларимни унутдим ва бахтли яшаяпман" News

Эвребё: "Челси" - "Барса" учрашувидаги хатоларимни унутдим ва бахтли яшаяпман"

Норвегиялик ҳакам Том Хеннинг Эвребё "Челси" ва "Барселона" ўртасидаги Чемпионлар лигаси 1/8 финал учрашувидан олдин ушбу жамоалар ўртасида кечган 2009 йилдаги можароли ўйин ҳақида эслади.

Рефери ўша баҳсда испан клуби фойдасига бир нечта хатога йўл қўйган эди.

"Ўша кун мен учун энг яхшиларидан бири бўлмаган. Аммо ҳакамлар бундай хатоларга йўл қўйиб туради. Футболчи ва мураббийлар ҳам хато қилади. Ўша кун билан мақтанмайман. Бир нечта хатога йўл қўйдим ва булар ҳақида ҳамманинг ўзи фикри бор. Қайтараман, мураббий ва футболчилар ҳам хато қилишади, бироқ улар билан ҳеч нарса юз бермайди. Ўйиндан сўнг ҳеч бир футболчи билан суҳбатлашганим йўқ. "Челси" мухлислари менга ўлим билан таҳдид қилишган. 2012 йилгача вазият юмшамаган, аммо ҳозир ҳаммаси ортда қолди.

Ушбу интервьюдан сўнг баъзи мухлислар яна мени эслашлари аниқ. Бироқ бундан ҳавотирланмайман. Одамлар ўзи истаганидек яшашлари мумкин. Ослода оилам ва дўстларим билан бахтли ҳаёт кечиряпман. Хатоларимни унутдим" - дейди Эвребё.

Rating: +32   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика