Latest news

23:12Асрор Алиқулов: "Иккинчи голни уриб олганимиздан кейин футболчилардаги босим йўқолди"  0 22:54Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги мағлубият учун барчадан узр сўрайман"  2 22:50Ўзбекистон U-17 терма жамоаси иккинчи ўйинда ҳам Чилини мағлуб қилди  9 22:05Суперлига. "Машъал" Қўқонда жавобсиз тўртта гол урди  11 21:53Суперлига. "Бухоро" ва "Андижон" Самарқандда муроса кўчасини танлади  17 21:17Мбемо "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасида танлов қилди  0 20:5639 ёшли Милнер шартномани узайтирди  1 20:39"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед" эгасини судга берди  0 19:46Рэшфорд агентларига "Барселона"га қўшилишни истагаётганини айтди  4 19:21Ўзбек телеканаллари Абдуқодир Ҳусанов иштирок этадиган Клублар ўртасидаги ЖЧ намойиш ҳуқуқини қўлга киритди  13 18:44Рабьо "Милан"га ўтмоқчи эмас  0 18:17Расман: "Реал" ҳужумкор ярим ҳимоячи трансферини эълон қилди  30 17:49"Пахтакор" стадионининг айни пайтдаги ҳолати  15 17:20Шота Арвеладзе: "Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига чиққан Ўзбекистон терма жамоасини табриклайман!"  9 16:55ОФК Осиё саралаш босқичи плей-оффининг мезбонларини маълум қилди  28

Евгений Кочнев: “Агар яхши таклиф бўлмаса, Бангладеш чемпионатига қайтишим мумкин” News

Евгений Кочнев: “Агар яхши таклиф бўлмаса, Бангладеш чемпионатига қайтишим мумкин”

Бухоролик ярим ҳимоячи Евгений Кочнев бу мавсумда Бангладеш чемпионатида ўтказди.

 Футболчи “Уттарад Баритха” шарафини ҳимоя қилди. Кочнев мавсум якунлари ва келгусидаги мақсадлари бўйича ўз фикрларини билдирди.

- Евгений, аслида Бангладешга йўл олишингиз қай тариқа амалга ошганди?


- Мавсум бошида Бангладешдан бир агент мен билан алоқага чиққан эди. У “Уттарад Баритха” клубидан таклиф бўлаётганини айтди. Бориб, шароитлари билан танишиб чиқдим. Шу тариқа, клуб билан шартнома имзолагандим.

- У ердаги фаолиятингиздан қониқиш ҳосил қилдингизми?


- Албатта. Бош мураббий барча ўйинларда менга ишонч билдирди. Клубим сафида бир нечта голларни ҳам уришга муваффақ бўлдим. Умуман олганда, мавсум мен учун омадли тарзда кечди. Клубимиз янги жамоа бўлса-да, кўплаб жамоаларга яхшигина бошоғриқ бўлди.

- Келгусида ҳам фаолиятингизни Бангладешда давом эттирмоқчимисиз?


- Барчаси келиб тушадиган таклифларга боғлиқ. Агар бирорта яхшироқ таклиф тушмаса, балки яна Бангладеш чемпионатига қайтишим мумкин. Чунки у ердан ҳам бир нечта жамоалар қизиқиш билдирган.

- Охирги йилларда Бангладешда ўзбекистонлик футболчилар сони ошмоқда. Бу нима билан боғлиқ?


- Чунки бизнинг футболчилар жуда яхши ўйин кўрсатишмоқда. Маҳаллий йигитлардан бир бош устун. Шу жиҳатидан клублар имкон қадар ўзбекистонлик футболчиларни жалб қилмоқда.

- Ўзимизнинг клубларимиздан ҳам таклифлар тушмоқдами?


- Ҳар қалай таклиф бор. Бироқ мен ўзимда легионер сифатида тўп тепиш истаги юқорилиги сабабли, четга йўл олмоқдаман.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика