Latest news

18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  2 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  1 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  4 17:10CAFA Nations Cup. Ўмон Ҳиндистон билан 3-ўрин учун беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  5 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  6 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  4 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  3 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  5 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  6 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  3 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  6 13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  7 12:56Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев 75 ёшда!  5 12:35ФИФА офсайднинг янги қоидасини тасдиқлади  20

"Эвертон" эгаси: "Лукаку фол туфайли биз билан шартномани узайтирмади" News

"Эвертон" эгаси: "Лукаку фол туфайли биз билан шартномани узайтирмади"

"Эвертон" раҳбари Фарҳод Мошири ҳужумчи Ромелу Лукуаку нега клуб билан шартномани узайтирмай, кейинроқ "Манчестер Юнайтед"га ўтгани ҳақида айтиб берди.

"Ромелу Лукакуни жамоада олиб қолиш учун икки ёзни сарф қилдим. Доимо у, унинг агенти, онаси ва оиласи билан мулоқотда бўлдим ва бир йил футболчини сақлаб қола олдик. Ўтган ёзда биз янада яхшироқ шартнома таклиф қилдик ва бошқа клублар битимларидан кўпроқ пул бермоқчи бўлдик, аммо у қолишни истамади.

Уни олиб қолиш учун барча ишни қилдик. Биз таклиф қилган шартларни айтсам, сиз ишонмаслигингиз мумкин. Унга "Челси"никидан фойдалироқ битим таклиф қилдик ва унинг агенти келишувни узайтиришга тайёр эди. Бироқ Лукаку мажлислар хонасида ўтирганида, онаси унга қўнғироқ қилди. У ўғлига Африкада фол очтирганини ва фолбин Лукаку "Челси"га кетиши кераклигини маълум қилганини айтди.

Натижада ҳамма ҳаракатларимиз муваффақиятсиз якунланди - дунё баъзида адолатсиз. Ҳозир Ромелу 120 млн. фунт турган бўларди ва бу биз учун молиявий йўқотиш. Муаммо шундаки, у бизни ҳаёлан тарк этиб бўлган эди" - дейди Мошири.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика