Это'О: “Футбол афсунгари “Барса”да экан, Хави жамоага қайтиши шарт” News

Это'О: “Футбол афсунгари “Барса”да экан, Хави жамоага қайтиши шарт”

“Барселона”нинг собиқ ҳужумчиси Самуэль Это'О нинг айтишича, у кўк-анорранглилар собиқ ярим ҳимоячиси Хавига жамоага бош мураббий сифатида қайтишни маслаҳат берган.

“Мен Хавига ҳар қандай ҳолатдаям жамоага қайтишини айтдим. Футбол даҳоси жамоада экан, у тезроқ Каталонияга қайтиши керак. У Месси билан бирга тўп тепган ва бу унинг жамоадаги ишини осонлаштиради”, дея Это'Онинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal нашри “Catalunya Radio”сига таяниб.

Это'О 2004-2009 йилларда «Барселона» таркибида ҳаракат қилган ва жами 200 та учрашувда майдонга тушиб, 130 та гол уришга эришган.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика