Latest news

06:55Суперлига. "Хоразм" ва "Бунёдкор" ўз рақибларини мағлуб эта олмади. "Қизилқум" эса "Бухоро"га қарши ўйинда ғалаба қозонди  0 06:48Рустам Турдимуродов: "Менга берилган имкониятдан фойдаландим"  0 01:41Илёс Зейтуллаев: "Женнифер Лопес ва шунча одамни майдондан ҳайдай олмайман-ку"  5 01:11Элдор Мойлиев: "Биз ҳам "Бунёдкор" ҳам ғалаба қозониб кетиши мумкин эди"  0 00:51Энди Жексон "Челси"га керак эмас  4 00:28Акмал Рустамов: "Ўйлайманки, биз ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз"  0 00:16"Манчестер Юнайтед" клуби қайта тамирланган Каррингтон базасини намойиш этди  0 23:57Улуғбек Бакаев: "Агар дуранг бўлганида адолатли бўларди"  5 23:31"Пахтакор"ни чемпионлик курашидан чиқаришга ҳали эрта" — Азамат Абдураимов билан иккинчи давра старти таҳлили   2 23:16Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Бунёдкор" "Шўртан"ни мағлуб эта олмади  11 22:57Шоҳруз Норхонов: "Жамоамга ғалаба келтирганимдан хурсандман"  0 22:44Февзи Давлетов: "Жанговар дуранг бўлди"  0 22:18Ҳаким Фузайлов: "Футболчиларимизга озгина дадиллик етишмади"  2 22:05Суперлига. "Қизилқум" "Бухоро"ни мағлуб этди, Норхонов собиқ жамоасига гол урди  13 21:53"Челси" сўнгги марта 1 ярим йил олдин гол урган ҳужумчисини сотиб юборди  3

Эссиз... News

Эссиз...

Ҳимоя "0", дарвозабон "0", ярим ҳимоячилар корпусда учиб кетаверса, ҳужумчи тўпни тўғри тепа олмаса, Риога боришдан не наф?


Кечагидек ёдимда, 2011 йилнинг январь ойида бўлиб ўтган Осиё Кубогидан сўнг уйга қайтганимдан кейин, бир ойлик маошимни шунчаки жарима қилиб юборишган эди. Эгизакларим энди уч ойлик бўлган. Ҳеч нима қилмади, оч қолмадим. Ҳали 24 ёшга ҳам тўлмаган эдим. Айнан шу ёшда эдим. Мен ёш бола эмас эдим, бир оилани боқувчиси эдим, икки нафар фарзанднинг отаси.

Бугунги футболчиларни ёшлар деб атаётганлар учун айтдим бу гапни, ўзини ёш ва умидли деб ўйлаётганларга ҳам тегишли. Ёшлик боғчада қолган. Бу ёшда киши ватани учун ўлиб тирилиши керак, бу ёшда киши гуллаши, эртанги кунига пойдевор қўйиши керак. Бугун биз 23 ёш деётган ёшларимиз, эртага МТЖ бўлишади. Шунинг учун бугунги МТЖнинг қадрига етайлик, эртасини бугун кўрдик қандайлигини.

Дарвозабонга тил забон нима учун берилган "Я" деб бақирмайсанми, ҳимоячиларга кўрсатма бермайсанми? Қани дарвозабонлик "ДУХИ"? Нестеровни машғулотларини ойлаб эмас, ҳеч бўлмаса уч маротаба кузат, ўзини ўзи қандай қийнайди. Ҳимоячиларни ишини, ўз иши қолиб Сергеев қилиб юрибди. Уям бу турнирда битта ишни эплай олмади.

Бабаян эса Искандеровни қўйиб катта ҳато қилди. Уни ўйинга тайёр эмаслиги Жанубий Корея билан ўйинда кўринган эди. Энди ҳамма танқид унга бориб тақалаверади. Бунга қанчалик чидаб беради, буни билмаймиз. Бундай натижага эришиш учун, ОТЖ сафида ўзгартириш киритилиши шарт эмас эди.

Ироқ мағлуб этиб бўлмайдиган жамоа эмас. Ироқнинг ҳам ҳимояси бизникидан қолишмади аслида. Лекин бизда, улар каби ўйнайдиган ҳужумчилар бўлмади. Нима учун доим сиқилиб юраверишимиз керак? Қачонгача яратилган шароитларни кўкка совуриб, ўз манфаатимиз йўлида ишлаймиз, ўзгалар мафаатини қачон кўзлаймиз?


Жарима майдончаси ичидаги ҲИМОЯЧИЛАР қани? У ерда Сергеев нима қиляпти? Сергеев қарши ҳужум учун тайёр бўлиши керак эмасми?


Учинчи голчи? 23 ёшга кириб ҳакам ҳуштаги янграгунича ўйнашни ўрганмаган футболчиларимиз бизни Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига олиб келадими? Яхши ҳамки 2008-10 йилларда футболимизга сал жон кириб, футболчиларимиз четга чиқиб кетган экан. Бу чемпионатда Жепаров тўпурар бўлса ҳеч ҳам ажабланмайман.

Неча маротаба ёзиш керак, 21 ёшдан ошмаган ўйинчи ўйнасин олий лигада, ҳар бир жамоада ҳеч бўлмаса бир нафар деб? Агар шу қоида тадбиқ этилганида, 1994 йилда туғилган жамоамиз футболчилари бугун "ҳаёт" бўлардилар. Ҳакимовни ўзи эмас, мураббийлар синдирди. Балки у клуб учун ўйнолмас, аммо МТЖдаги Гейнрих каби, унинг ҳам тутган роли катта бу авлодда. Бир пайтлар, Андрей Фёдоров 18 ёшида, Февзи Давлетов 17 ёшида олий лиганинг асосий таркибида ўйнаганида, бугунги ПФЛда йўқ бундай ўйинчи.

Мусаев - Мақсудов - Ашурматов - Жалилов - Бабаян ... Бир неча вагонлардан иборат бу поездни аслида Дилшод Нуралиевни ўзи бошқарганида ҳеч бўлмаса гуруҳдан чиқишни эплай олган бўлармиди? Шунча йиғинлар, шунча пуллар...

1 йил аввал Мираброр Усмонов, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси РИО йўлланмасини қўлга кирита олмаса, футболда ислоҳат бўлишини такидлаб ўтган эди. Мираброр Зуфарович, илтимос, сизни ва бизни умидимизни оқлай олмаётган мутахассисларга чиқиш эшикларини кўрсатинг, ўз ишини профессионаллари фаолият олиб борсинлар, илтимос!

МТЖ томонидан йўл қўйилиши мумкин бўлган ҳар қандай хато энди, олимпия терма жамоасига боғланаверади. Бу турнирда шу нарсага амин бўлдик-ки, 17-19 ёшгача футболчиларни ўзи ўйнай оларкан, ундан кейин эса уларни ўйнатишни билмас эканмиз. Афсуски, бу аччиқ ҳақиқат!


Бугун уйда ва стадионда учрашувни кўрган жуда кўплаб мухлисларнинг кўзларида ёш кўрдик. Эссиз кўз ёшлар... Эссиз асаблар... Омон бўлинг, 3-тур ўзингизга сийлов!

Нодирхўжа Юлдашев

Rating: +115   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика