ESPN: Лаутаро МЮга ўтмайди
06 feb 2020 23:20
News
ESPN: Лаутаро МЮга ўтмайди
Миланнинг "Интер" клуби ҳужумчиси Лаутаро Мартинес "Манчестер Юнайтед"га ўтмайди.
МЮ бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер ёзда камида битта марказий ҳужумчи харид қилмоқчи эди. Жамоа скаутлари Мартинес "Юнайтед"га мос келишига амин бўлишган. Аммо "қизил иблислар" раҳбарияти аргентиналик футболчи "Барселона"га ўтишни ният қилганини тушуниб етган ва трансфер борасидаги музокаралардан муваффақиятли натижа кутмаяпти. Бу маълумотни ESPN телеканали ҳам тасдиқлаган.
Эслатиб ўтамиз, "Интер" ҳужумчисининг товон пули 111 миллион еврони ташкил қилади ва у катта эҳтимол билан ёзда Милан клубини тарк этиши кутилмоқда.
Link :
Source : ESPN
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Comments