Latest news

03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  5 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  6 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  59 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  2 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  7 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3

"Эспаньол" дарвозабони Жоан Гарсия "Барселона"га ўтишини истисно қилмади News

"Эспаньол" дарвозабони Жоан Гарсия "Барселона"га ўтишини истисно қилмади

"Эспаньол"нинг 24 ёшли испаниялик дарвозабони Жоан Гарсия "Барселона"га ўтиши мумкин бўлган миш-мишларга изоҳ берди.

"Барселона"га ўтиш мумкинми? Билмайман. Бироқ "Эспаньол"га қарши ўйнаш ажойиб бўларди. Бу содир бўлиши мумкин. Мен ижобий томонини излашга ҳаракат қиламан, агар шундай бўладиган бўлса, буни илиқ қарши оламан. Охир-оқибат, футбол – кундалик янгиликлар. Ҳамма нарса улар айтганидек бўлавермайди", – деди Гарсия.

Аввалроқ Гарсия "Арсенал"га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. У 2024 йилда Испания терма жамоаси билан Олимпиада чемпиони бўлди.

Гарсия ушбу мавсум 38 ўйинда қатнашиб, 51 та гол ўтказиб юборди ва 8 та ўйинда дарвозасидан тўп олиб чиқмади. У 146 та сэйв билан Ла Лигада пешқадамлик қилмоқда. Унинг "Эспаньол" билан шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган, товон пули – 25 млн евро. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг тахминий баҳоси–  20 млн евро.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика