Эшитдик-да! “Сурхон” футбол клуби устидан яна бир легионер футболчи ФИФАга арз қилди
09 jul 2021 16:36
News
Эшитдик-да! “Сурхон” футбол клуби устидан яна бир легионер футболчи ФИФАга арз қилди
Бу қарор нечоғли тўғри бўлганини қуйидаги ҳолат ҳам кўрсатиб бериши мумкин.
“Сурхон” клуби яқиндагина Владимир Бубанья иши бўйича жазога тортилиб, охир-оқибат футболчига бир неча минг доллар тўлаб беришга мажбур бўлганди. Энди Дарко Станоевич ФИФАга арз қилди. Маълум бўлишича, клуб 2020 йилнинг август ойидан бошлаб ноябрь ойи сўнгига қадар футболчининг иш ҳақини бермаган. Бунда гап тахминан 40 минг доллар атрофида бормоқда.
Клуб бу ишни қандай ҳал қилиши аниқ эмас. Бироқ “Сурхон” футбол клуби сунъий равишда Суперлигага қайтганидан буён бирор айтарли иш қилмагани барчага маълум. Клуб ўтган вақт давомида нафақат академиясини ташкил қилмади, балки қатор футболчилар ҳақларини бермай, бир неча бор ЎФА ёки ФИФА томон шикоят аризалари ёзилишга мажбур бўлди.
ЎФА Суперлиганинг 12та, Про лиганинг 7та клубига легионерларни рўйхатдан ўтказиш бўйича тақиқ қўйди
Comments