Latest news

14:32Ўзбекистон Кубоги финалида жамоалар қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  0 14:14Футзал бўйича Олий лига 4-тур учрашувларига қайси шаҳар мезбонлик қилиши маълум  0 13:59"Олимпик"нинг 11 ўйинлик мағлубиятли серияси якун топган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:40Испания футбол федерацияси президенти АҚШда бўлиб ўтадиган "Вильярреал" – "Барселона" учрашувига муносабат билдирди  1 13:12ФИФА Трампнинг ЖЧ-2026 ўйинлари Бостондан кўчирилиши ҳақидаги баёнотига жавоб берди  2 12:43"Насаф" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 12:17Буни кўриш керак. Ўзбекистон футзалда ҳам Қозоғистонни мағлуб этди  1 12:10"Сўғдиёна" футболчисига Германиянинг қайси клуби қизиқаётгани маълум  4 11:47Тимур Кападзе Индонезиянинг қизиқишлари ҳақида нималар деди?  19 11:35Драган Черан Ўзбекистон чемпионатида юбилей голини урди  4 10:45"Реал Мадрид" футболчилари янги БМW автомобилларини олишди  10 10:16ФИФА 2026 йилги жаҳон чемпионати учун сотилган чипталар сонини эълон қилди  6 09:49Модрич "Реал Мадрид"га қайтади  2 09:22Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхшилари аниқланди. Барча совриндорлар билан танишинг  11 08:54"Ювентус" раҳбариятида ўзгариш бўлади  0

Эшитдик-да! "Сўғдиёна"нинг 3 нафар асосий ўйинчиси "Навбаҳор"га ўтмоқда News

Эшитдик-да! "Сўғдиёна"нинг 3 нафар асосий ўйинчиси "Навбаҳор"га ўтмоқда

Суперлига клублари янги мавсум олдидан таркибни шакллантириш жараёнларини давом эттиришмоқда.

Ўтган мавсум чемпионатда кумуш медалларни қўлга киритган ва кубокда финалгача етиб борган "Навбаҳор" жамоаси "Сўғдиёна"нинг 3 нафар асосий таркиб футболчиларини ўз таркибига жалб қилмоқда. Декабрь ойининг бошида Шоҳруз Норхонов наманганликлар сафига ўтгани ҳақида хабар берган эдик.

"Championat.asia" сайти маълумотларига кўра, Норхоновдан ташқари, чап қанот ҳимоячиси Лука Чермель ҳамда ўнг қанот ҳимоячиси Шаҳбоз Жўрабеков ҳам янги мавсумни "Навбаҳор" таркибида бошлайди.

Ноябрь ойи охирларида ҳар иккала ҳимоячи Жиззах клубини тарк этгани ҳақида хабар берган эдик.


Ўтган мавсум Суперлигада Норхонов 25та ўйин ўтказди ва 10та гол уриб, 3та голли пас берган. Чермель 24та учрашувда 1та гол уриб, 1та голли пас берган. Жўрабеков эса 25та беллашувда 2та гол уриб, 5та голли пас берган.

Эслатиб ўтамиз, Самвел Бабаян бошчилигидаги "Навбаҳор" бугун Наманганда йиғинга киришади.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика