Эшитдик-да! Рўзиқул Бердиев Тошкентда ишлаши мумкин!
29 may 2018 00:38
News
Эшитдик-да! Рўзиқул Бердиев Тошкентда ишлаши мумкин!
Эшитишимизга қараганда, "Насаф" устози Рўзиқул Бердиевга Тошкент вилоятининг АГМК жамоаси қизиқмоқда. АГМКнинг жорий мавсумда Суперлигадаги натижалари кескин пасайиб кетгани ва жамоа турнир жадвалида қуйи ўринларда бораётгани клуб раҳбариятини қониқтирмаяпти. Шу боисдан ҳам Виктор Кумиковга яқин орада чиқиш эшиклари кўрсатилиши мумкин. Кумиковни ўрнига эса биринчи номзод сифатида "Насаф"да ишлаётган тажрибали мутахассис Рўзиқул Бердиев қаралмоқда.
Айни пайтда "Насаф"даги молиявий ҳолат ёмонлашгани жамоадаги кўплаб етакчи футболчиларни кетишга ундамоқда. Ҳозирча жамоани расман ҳеч ким тарк этмаган бўлсада, трансфер ойнаси очилиши биланоқ кўплаб футболчилар бошқа жамоаларга кетиб қолиш эҳтимоли юқори. Буни Рўзиқул Бердиев ҳам бир неча маротаба матбуот анжуманларида таъкидлаб ўтган. Ва Бердиев, агарда жамоани етакчилар тарк этадиган бўлса, бунга мураббий сифатида тайёр эмаслигини билдирганди.
Агарда вазият шу рўсинда давом этадиган бўлса, унда Бердиев ҳам "Насаф"ни тарк этиш эҳтимоли йўқ эмас. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, АГМК Кумиковнинг ўрнига Рўзиқул Бердиев вариантини кўриб чиқаётгани айтилмоқда.

Рўзиқул Бердиев ўз вақтида "Насаф"да Виктор Кумиковга ёрдамчи сифатида ишлаб мураббийлик соҳасига илк қадамларини ташлаган
Эслатиб ўтамиз, 30 май куни АГМК - "Насаф" жамоалари Олмалиқда Ўзбекистон кубоги нимчорак финал доирасида тўқнаш келишади.
Similar news
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлим ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Comments