Latest news

09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  0 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  0 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  0 08:52Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  6 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  1 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  132 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2

Эшитдик-да! Ўзбекистон терма жамоаси футзал бўйича Жаҳон чемпионатига саралашсиз йўл олади News

Эшитдик-да! Ўзбекистон терма жамоаси футзал бўйича Жаҳон чемпионатига саралашсиз йўл олади

Футзал бўйича навбатдаги Жаҳон чемпионати 2021 йил 12 сентябрь - 3 октябрь кунлари Литва мамлакатида бўлиб ўтади.

"Championat.asia" олган маълумотларга кўра, Ўзбекистон футзал терма жамоаси ана шу мундиалда саралашсиз иштирок этадиган бўлди.

Жаҳон чемпионатига йўлланма берувчи Осиё чемпионати пандемия сабаб ўтказилмайдиган бўлганди. Қитъа биринчилиги аввалига 2020 йил Туркманистонда ўтиши керак эди. Кейинроқ мусобақа Қувайтга кўчирилди, 2020 йилнинг октябрь ойида эса Қувайт мезбонлик қиладиган Осиё чемпионати 2020 йилдан 2021 йилга кўчирилганди. Якунда ОФК мураккаб вазият сабаб мусобақани умуман бекор қилди.

Қувайтда бўлиб ўтиши керак бўлган футзал бўйича Осиё чемпионати 2021 йилга қолдирилди

ФИФА эса Литвада ўтиши керак бўлган футзал бўйича Жаҳон чемпионатини 2020 йилдан 2021 йил (12 сентябрь - 3 октябрь)га кўчирганди. Ҳисоб бўйича тўққизинчи мундиал кўчирилган саналарда ўтадиган бўлди.

ФИФА келгусида бўлиб ўтадиган мусобақалар учун тавсия этилган муддатларни тасдиқлади

ОФК Футзал ва Соҳил футболи қўмитаси эса Жаҳон биринчилигига Осиёдан терма жамоаларни саралаган ҳолда юборишга қарор қилди.

"Championat.asia" олган маълумотларга кўра, ОФК жамоаларни саралаб олишда икки хил вариантни кўриб чиққан. Булар - 2018 йилги Осиё чемпионати натижаларига қараб ёки охирги учта Осиё чемпионати натижаларига қараб. Ҳар икки ҳолатда ҳам Ўзбекистон терма жамоаси беш жамоа орасида бўлади. 2018 йил Хитой Тайпейида ўтган қитъа биринчилигида терма жамоамиз бронза медалларини қўлга киритган. Сўнгги 3 мусобақа назар ташласак, вакилларимиз уларнинг барчасида совриндор бўлишган. Ҳатто Япония (2 бор совриндор бўлган) ва Таиланд (1 марта) ҳам бу борада биздан ортда қолмоқда. Тўғри, японлар 2014 йил Вьетнам мезбонлик қилган мусобақада чемпион бўлишган (финалда Эрон пенальтилар сериясида мағлуб этилган). Лекин, 2016 йил Тошкентда ўтган баҳсларда амалдаги чемпионлар ҳатто ярим финалга ҳам чиқа олишмаган.

Юқоридаги мантиқдан келиб чиқсак, ОФК мундиалда қатнашиш учун саралаб оладиган беш жамоа Эрон, Ўзбекистон, Япония, Таиланд ва Вьетнам бўлади.


ОФК бу борада ҳали расмий маълумот бермади. 7 апрель куни ОФК ижроия қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтади. Айнан мана шу йиғилишдан сўнг бу ҳақда расмий маълумот берилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон футзал терма жамоаси Жаҳон чемпионатида 2016 йил Колумбия паркетларида дебют қилган ва гуруҳда қолиб кетган. Ушбу мундиал вакилларимиз учун иккинчиси бўлиши мумкин.

Rating: +56   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика