Latest news

07:02Акмал Рустамов: "Омад "Навбаҳор" томонида бўлди"  0 02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  1 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  11 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  188 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  8 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  16 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  9

Эшитдик-да! Мочиновга раҳбарият 2та ўйинга имконият берган News

Эшитдик-да! Мочиновга раҳбарият 2та ўйинга имконият берган

Жорий мавсум Александр Мочинов бошчилигида бухороликларнинг иши юришмаяпти.

Жамоа 6-тур ўтдики ҳамон ғалаба нималигини билмай келмоқда. "Бухоро" ўз майдонида 2-турда "Динамо" билан дуранг қайд этиб, ўз ҳисобига битта очко ёздириб қўйганди. Қолган бешта учрашувда мағлубиятга учради. Бугунги кунда натижа биринчи ўрин турибди. Гарчи мураббий келажак учун ишлаётган бўлсада, натижа ижобий бўлмаса раҳбарият "дирижёр"ни зудлик билан алмаштиришга қарор қилади. 

Албатта мағлубият ҳеч кимга ёқмайди. "Бухоро" ўтган шанба куни ўз майдонида "Олмалиқ"дан йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Мухлислар норози. Учрашувдан кейинги матбуот анжуманида ҳам Мочинов мағлубият ва жамоанинг омадсиз иштироки учун барча айбни ўз зиммасига олишини таъкидлаб ўтган. 

Кейинроқ эшитишимизча "Бухоро" раҳбарияти бош мураббийга яна иккита ўйинда ишонч билдирган холда, вазиятни ижобий томонга ўзгартириши учун имконият беришини айтган. 

Агарда ҳақиқатдан ҳам шундай бўлса, Мочинов учун олий лиганинг 7-8-тур ўйинлари жуда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Жуда қийин бўлиши турган гап. Чунки икки ўйин ҳам сафарда, "Қўқон-1912" ва "Машъал" клубларига қарши кечади.   

Демак, бухороликлар 2 май куни Қўқонда ўйнашса, 9 май куни эса Муборакда "Машъал"га қарши баҳс олиб боради.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика