Эшитдик-да! "Локомотив" собиқ бош мураббийи "Пахтакор"да иш бошлайди
		
		13 jan 2021 17:21
        News	
	 
				 
				Эшитдик-да! "Локомотив" собиқ бош мураббийи "Пахтакор"да иш бошлайди
"Пахтакор" жамоаси ниҳоят бош мураббий масаласини ҳал қилган кўринади.
			Эшитишимизга қараганда жамоа бош мураббийлигига кутилганидек Питер Хюистра эмас, аввалги йилларда Шота Арвеладзега яқиндан кўмаклашган ўзбекистонлик Жасур Абдураимов тайинланиши эҳтимоли катта. 2017 йил маълум муддат жамоага бошчилик қилган мутахассис кейинчалик ҳам грузиялик мураббийнинг штабида фаолиятини давом эттирганди. Абдураимовга мухлисларга "Локомотив"даги фаолияти билан яхши танилган Мирко Йеличич ёрдамлашади. Австралиялик мураббий учун "Пахтакор" бегона жамоа ҳисобланмайди, у 2005-2006, 2007, 2013 йилларда шу клубда меҳнат қилган.
Футболчилар бугун тиббий кўрикдан ўтишди, эртадан эса қишки ўқув-машғулот йиғинига киришилади. 21 январь санасидан эътиборан йиғин Дубайга кўчирилади ва 5 февралга қадар давом эттирилади.

            Link            :         
                    Source                : championat.asia
                Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
    Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments