Latest news

02:55АПЛ. МЮнинг мағлубиятлари давом этади, бу сафар "Ньюкасл" уларни таслим қилди  14 02:51АПЛ. "Челси" ўз уйида мағлуб бўлди, "Астон Вилла" ғалабани қўлдан чиқарди  6 01:37Инглиз ҳакамлари ВАРдан сўнг ўз қарорини оммага эълон қилишни бошлайди  1 00:50Ниҳоят! Рэшфорд 5та ўйиндан сўнг МЮ қайдномасига киритилди  1 23:52Аббос Файзуллаев ва ЦСКАнинг бошқа футболчилари 158 нафар болакайларга қарши майдонга тушишди  1 23:43"Барселона" ваъдасининг устидан чиқа олмади  7 22:53U20 Осиё Кубогининг энг яхши дарвозабони "Пахтакор" билан хайрлашди  3 22:28Риан Исламов "Навбаҳор"га ўтди  4 22:02Испан клуби МЮ билан Антони борасида музокаралар ўтказмоқда  2 21:09"Пахтакор" ўз стадиони тайёр бўлгунча ўйинларни қайси аренада қабул қилади?  6 20:44Ҳоланд, Винисиус, Ямаль — дунёнинг энг қиммат футболчилари  18 20:20Слотт "Ливерпуль" ҳимоячиси жароҳат олганини маълум қилди  3 19:58Магуайр Аморим билан тен Ҳагни солиштирди  7 19:35"Қуёш чиқади. Биз қайтамиз" — Гвардиола  1 19:13"Манчестер Сити" нигериялик қанот ҳимоячисига қизиқмоқда  0

Эртакнамо мусобақа — Финалга 1 сония қолганида тўхтатилган фантастик ва жозибадор "Аякс" News

Эртакнамо мусобақа — Финалга 1 сония қолганида тўхтатилган фантастик ва жозибадор "Аякс"

Англия жамоалари Европа Чемпионлар лигасини жорий мавсум Европа Премьер лигасига айлантириб юборишди.

Европа Чемпионлар Лигаси доимо ўзининг такрорланмас ва гўзалликка бой ўйинлари туфайли мухлисларни ҳаяжонда ушлаб турадиган мусобақа саналган.

Жаҳон чемпионатидан кейинги ўринда турувчи мазкур футбол мусобақасининг аудиторияси ниҳоятда кенг. Ҳар йили ўтказилсада доим қандайдир футбол мўъжизаларини тақдим этувчи мазкур турнирни ёқтирмайдиган ёки кўрмайдиган футбол ишқибози йўқ.


Жорий мавсум ЕЧЛ ярим финалига қадар мусобақада кетма-кет 3 йилдан буён ғолиб чиққан рекордчи "Реал", ёзги трансфер бозорида энг катта харидни амалга оширадиган ПСЖ, пул ишлатиш ва таркиб жиҳатдан энг қудратли жамоалардан бири бўлган "Сити", Германия гегемони "Бавария" ёки Италияда тенгсиз бўлган ва ЕЧЛ қиролини жамоага олиб келган "Ювентус" каби катта жамоалар турнирни тарк этишди. Ярим финалга статуси катта жамоалардан "Барселона" чиққан бўлса, ундан кейинги вазндаги жамоа сифатида "Ливерпуль" бу бекатгача келди.

Ярим финалдаги вазни оғир жамоалар саналган "Барселона" ва "Ливерпуль" ўзаро тўқнашди. Кўпчилик учун кутилмаганда ярим финал остонасигача келган "Аякс" ва "Тоттенхэм" эса ўзаро финал чиптаси учун курашди. Барча "Ювентус" - "Сити" қарама-қаршилигини кутган, аммо якунда эртакнамо жуфтлик хосил бўлган мазкур баҳсда кеча Европа Чемпионлар лигаси учун жорий мавсум анъанага айланган яна бир муъжизакор "камбэк" амалга оширилди. "Ливерпуль" - "Барселона" иштирокидаги дастлаб каталонларнинг катта устунлигини таъминлаган ўйин, кейин эса Клопп жамоасининг "Энфильд"даги эртакнамо ўйини совуб улгурмасиданоқ Амстердамдаги аренада юз берган фантастик "камбэк".

Клопп жамоасининг эртакнамо "камбеки"га Почеттино кечаги беллашувнинг иккинчи бўлимида ўзига хос жавоб йўллади. Бу жавоб ЕЧЛнинг жорий мавсумининг эртакнамо дея номланган жамоаси "Аякс"нинг гўзал ўйини ва учрашувдаги устунлигини йўққа чиқариш билан биргаликда финал учун ажойиб афишага айланди.


Ярим финалнинг дастлабки ўйинларидан сўнг Мессининг нақадар ўзга сайёрадан келган футболчи эканлигию, унинг жарима зарбасини такрорини қайта-қайта кўрганимиз, "Аякс"нинг эса "Тоттенхэм" дарвозасига урган голи комбинацияси нақадар гўзал ижро этилганию, Тен Хааг жамоасининг Лондонда кўрсатган совуққон ўйинидан завқлангандик. 

Ярим финалнинг жавоб учрашувлари эса биринчи баҳсдаги сценарийларни буткул йўққа чиқарди. "Ливерпуль" ижросидаги қувноқ, тажовузкор ва мўъжизакор ўйин, Алиссоннинг қаҳрамонлиги, ван Дейкнинг ўйинни назорат қилиши, Вейналдумнинг ўйинга қўшилиши ва 3 дақиқа ичида катта фарқни йўққа чиқариши, Оригининг Салах ёки Фирминони йўқлигини умуман сездирмагани, Арнольднинг бурчак зарбасини такрорланмас даражада амалга оширгани ва "Барса"ни буткул нокдаун қилди.


Амстердамдаги ўйинда биргина гол "Тоттенхэм"га нафақат ўйиндаги ҳисобни тенглаштириш, балки меҳмонда урилган гол эвазига бу борада ҳам устунликни ўз томонига оғдириб олиш имкониятини берарди. Лекин "Аякс"нинг биринчи бўлимдаги ишончли ва самарадор ўйинидан кейин, кўпчилик мазкур тўқнашувда энди "камбэк" руй бермаслигига ишончи ортди. Биринчи бўлимдан кейин "Аякс" ўйинда 2:0 ҳисобида дадил устунликни ўрнатган, икки ўйин натижасига кўра эса тафовут 3:0 эди.


Лекин кутилмаганда Маурицио Почеттино иккинчи таймда буткул бошқа жамоани майдонга туширди. Ҳа, "Тоттенхэм" кийиниш хонасидан шу даражада қувватланиб чиқдики, қандайдир 3-4 дақиқа ичида Моуранинг иккита гол уриши ўйиндаги мувозанатни тиклади. Қарама-қаршиликдаги фарқни тиклаш учун эса "Тоттенхэм"ни биргина гол ажратиб турди. Бу гол эса ҳакам томонидан учрашувга қўшиб берилган 5-дақиқанинг охирги сониясида киритилди. Катта саҳнага яна Лукас Моура чиқди.

Танаффусда Почеттино жамоани қандай руҳлантирди, нима кўрсатма берди ёки Моурага нималар деди, бу бизга қоронғу. Лекин Лукас Моура ва жамоанинг тактик ўйинини ўзгартириб юборган захира алмаштирилиши Фернандо Льоренте мазкур "камбэк"нинг асосий пойдеворига айланди. Шундан сўнг жамоанинг ўйини буткул ўзгариб, ҳисобда 3та тўп фарқида орқада қолаётган "Тоттенхэм"дан асар ҳам қолмади. Футболга жозибадорлик берган "Аякс" эса жуда алам тарзда мусобақани тарк этди. Яна ўз уйи Амстердамда. Очиғи, ўтказиб юборилган иккинчи ва учинчи голнинг киритилиши ҳам жуда аламли бўлди.


Айниқса ўйинни фантастик ўтказган ва бир неча маротаба супер сейвларни амалга оширган Онана, ҳимоя қурғонида ажойиб ўйнаган ёш Де Лигт, умуман бутун жамоа ва айниқса жамоа устози бутун мусобақа давомида амалга оширган ишлари Почеттинонинг иккинчи бўлимда қўллаган тактик услуби қурбонига айланди.

"Аякс" учун аламлики, биринчи ўйиндаги ғалаба, иккинчи учрашувнинг дастлабки бўлимида устунлик ва жавоб беллашувида ҳам ўз қўлида бўлган ютуқ 45 дақиқа ичида, айнан ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқанинг сўнгги сониясида ўтказиб юборилган гол. Финалга 1 сония қолганида тўхтатилган фантастик ва жозибадор "Аякс".


Ҳа, голландлар футболда азалдан омадсиз саналишган. Терма жамоа миқиёсида ҳам, индивидуал футболчилар тарафдан ҳам, клублар борасида ҳам. Бу нарса кеча "Аякс"ни ҳам четлаб ўтмади.

"Тоттенхэм" эса кетма-кет иккинчи босқич якунида фантастик сценарий қаҳрамонига айланмоқда. Аввал "Сити", кеча "Аякс" драматик беллашув якунида мағлуб бўлмоқда. "Тоттенхэм" эса охирги сонияларда ўзини ғолиб сифатида ҳис этмоқда. Муҳими шу.

Аввалига Стерлингнинг сўнгги сонияларда урган голи VAR самараси ўлароқ бекор қилинди, кеча сўнгги сонияда "Тоттенхэм" олтин голини урди.

Қизиғи, ҳар иккала қарама-қаршиликнинг якуний натижаси дуранг бўлди, аммо сафардаги гол қоидаси лондонликларнинг асосий "қуролига" айланди.

Бу ҳам Почеттинонинг қўллаган услуби, ҳар ҳолда мураббий айнан меҳмондаги ўйинда уриладиган голлар эффектини сезиб, шунга яраша жамоани сафарда бошқача, яъни самарадор ўйнатмоқда.


Эсингизда бўлса, 2012 йилги мавсумда ЕЧЛ финалига Англиянинг "Челси" жамоаси ва Германия байроқдори "Бавария" чиққанди. Ўшанда драматик ўтган баҳсда "лотерея" орқали "Челси" ғолибга айланганди. Келгуси мавсумда, яъни 2013 йили Германиянинг икки вакили финалга чиққан ва якунда ўтган мавсум финалга хафа бўлиб қолган "Бавария" ғолибга айланганди. Шундан сўнг эса ЕЧЛда испан жамоаларининг эраси бошланди. ЕЧЛ эса Ла Лигага айланди. Орадан 6 йил ўтиб эса илк маротаба финалда испан жамоаси йўқ. Ўтган йили финалда испан жамоасига мағлуб бўлган "Ливерпуль" қаторасига иккинчи мавсум финалга чиқди. Бу сафар эса финалдаги рақиби лигадоши "Тоттенхэм". Яъни Германия класикосидан кейин узоқ вақт Ла Лигага айланган ЕЧЛ энди Европа Премьер лигасига айланди.

Қизиғи, ўша даврада нафақат ЕЧЛда, балки Европа лигасида ҳам испан жамоалари муваффақият қозонишди. Бу йил эса нафақат ЕЧЛ премьер лига жамоаларининг чемпионатига айланди, балки Европа лигаси ҳам англияликлар томонидан забт этилмоқда. Ҳар ҳолда ярим финалдаги ҳар иккала жуфтликда АПЛ вакиллари бор. Европада Испания даври танаффус олиб, навбат 10 йиллар аввал бўлгани каби Англияга ўтган кўринади.

Ўртада бир-бир эшик қоқиб турувчи Италия ва Германия ҳам тезроқ уйғонади, деган умиддамиз.

Гарчи жорий мавсум ЕЧЛдан навбати билан катта жамоалар чиқиб кетишганига қарамай мазкур мусобақадаги барча ўйинлар қизиқарлилиги, томошабоплиги ва кутилмаган натижалари билан ҳайрон қолдиришдан чарчамаяпти. Оғир вазндаги жамоалар иштирокидаги катта ўйинлар ўрнини исталган рақибга қарши фантастик ўйнаворадиган қувноқ жамоалар эгаллашди. Натижада ЕЧЛда биринчи ўйиндаги натижа ҳеч нарсани англатмай қўйди. Аксинча, гарчи муболаға бўлсада жорий мавсум ЕЧЛда биринчи ўйиндаги ғалаба мағлубиятга қўйилган дастлабки қадамга айланди қолди.


Факт: ЕЧЛ ярим финаллари тарихида илк ўйинда мағлубиятга учраб, жавоб беллашувида "камбэк" қилган жамоалар сони шу пайтга қадар тўртта бўлган: "Аякс" (1996), "Ювентус" (2003), "Милан" (2007), "Ливерпуль" (2007).

Қизиғи, улар ичида жорий мавсум бу ишни фантастик тарзда уддалаган "Ливерпуль" ҳам бор. Яна қизиқ тарафи, айнан 2007 йилги ярим финалларда финалга қадар чиққан "Милан" ва "Ливерпуль" ярим финалнинг дастлабки ўйинларида ютқазишган ва кейинчалик жавоб беллашувида вазиятни ўз томонларига оғдиришган. Бу йили эса ЕЧЛ ярим финалларининг илк баҳсида ютқазиб якунда финалга чиққан жамоалар сони 5тага етди. "Ливерпуль" буни такрорлаган бўлса, "Тоттенхэм" ҳам кам сонли жамоалар амалга оширган ишни амалга оширди.


"Барселона", "Реал", "Бавария" ёки "Ювентус" иштирокидаги ярим финал ёки финалларда ички интрига юқори эди. Босим жуда катта бўларди. Биргина хато ҳал қилувчи аҳамиятга касб этарди. Лекин мазкур ўрта вазндаги жамоалар беллашувларида юқори босим йўқлиги сабабли томошабоплик ортди. Исталган пайт ёки дақиқа ўйин тизгини, устунлик у жамоадан бу жамоага ўтиши нормал ҳолатга айланди. Бу эса нейтрал мухлислар орзу қиладиган томошабоп футболни бизга тақдим этмоқда. Айни пайтда эса катта жамоалар мусобақадан чиқиб кетганини инобатга олсак, ЕЧЛда одатдагидан кўра нейтарл мухлислар кўпайган. Ишқибозлар эса мусобақадан кутган драйв, шиддат ва завқни максимал олишмоқда. Бундан ортиғи бўлмаса керак. Ҳақиқий эртакнамо ўтаётган Европа премьер лигаси.

Яхшиямки финал бир ўйиндан иборат.

Мақолани кеча ижтимоий тармоқ, яъни "Twitter"да кўзим тушган ҳақиқат билан тугатмоқчиман: Европа Чемпионлар лигаси, раҳмат сенга футбол учун. Футбол, раҳмат сенга Европа Чемпионлар лигаси учун.


Шаҳбоз Беғамов 

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика