Latest news

18:18"Реал" "Ювентус"га Эндрикни ижарага олишни таклиф қилганди. Италия клуби рад этди  0 17:55Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ 4-саралаш босқичи ўйинида ишлайди  1 17:46ЖЧ-1998 саралаши. Миржалол Қосимов: "БААга пенальтидан гол ура олмаган ўйинимда майдонга тушишга лойиқ эмасдим, телевизорга қарашга уялганман"  0 17:34​Билич Ўзбекистонда эмас, собиқ жамоасида иш бошлаши мумкин  3 17:15Манба: Ўткир Юсуповнинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди  3 17:10Суперлига. "Сурхон" - "Машъал". Таркиблар маълум  0 16:47Ўзбекистонлик ҳакам университетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учрашувини бошқарди  0 16:27ЎФФ раҳбарияти Осиё Кубоги саралаши олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  2 15:59"Ливерпуль" еврокубокда илк бор англиялик футболчиларсиз таркибни майдонга туширди  2 15:33Фарғонада "Нефтчи" ғалаба қозонадими? Олмалиқда нима бўлади? — 22-тур олдидан мутахассис фикри  4 15:17Суперлига. 22-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Андижон" ва "Пахтакор"да йўқотишлар бор  3 14:57Гвардиола Ҳусанов нега "Сити"нинг ҳар бир ўйинида бошланғич таркибда тушолмаслигини тушунтирди  9 14:39"Челси" ва "Тоттенхэм" "Барселона" футболчиси учун курашга киришди  0 14:10Испания ЖЧ-2026дан воз кечишга тайёр — сабаб Исроил  11 13:42ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона юқорилади  10

Эртага “Севинч” – “Металлург W” учрашуви бўлади News

Эртага “Севинч” – “Металлург W” учрашуви бўлади

“Севинч” жамоаси эртага XXI Ўзбекистон чемпионатининг 18-тури марказий учрашувида Бекободнинг “Металлург W” жамоасига қарши майдонга тушади.


Ушбу учрашув жорий йилдаги чемпионлик учун курашда аслида ким асосий давогар эканлигини ҳам аниқлаб берса ажаб эмас. Чунки ҳозирги кунда “Севинч” жамоаси 51 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган бўлса, “Металлург W” жамоаси жамоаизга нисбатан 5  очко орта, яъни улар 46 очко тўплашиб, жадвалнинг 2-поғонасида боришмоқда.

Эртага бўладиган учрашувда жамоамиз, турнир жадвалидаги мавқиени янада ошириш учун  бор кучини ишга солиши турган гап.  аммо Шерали Бобоқулов шогирдлари ҳам Қаршига катта тайёргарлик билан келганликларини унутмаслик керак. улар ҳам майдонга уч очкони кўзлаб тушишларини тахмин қилиш қийин эмас.

Шундай экан, эртага бўладиган учрашув нафақат тур учрашуви балки мавсумнинг марказий учрашувгиа ҳам айланиши мумкин.

“Севинч” – “Металлург W” учрашувини бошқариб борадиган ҳакамлар ҳам аллақачон маълм бўлган.

11.10.2015.XXIЎзбекистон чемпионати, 18-тур. 16:00да

 “Севинч” (Қарши) – “Металлург W” (Бекобод)

Бош ҳакам: Жалолиддин Ҳуснитдинов (Тошкент)

Ҳакамлар: Александр Буров (Бухоро), Сергей Сиразов (Тошкент вил.), Зилола Раҳматова (Қарши).

Назоратчи:  Тимур Абдуллаев (Тошкент)

ЎзАФА вакили: Эльмира Ғуломова.

Барча футбол ишқибозларини ана шу қизиқарли учрашувни томоша қилишлари учун стадионимизга чорлаб қоламиз.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика