Latest news

10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  2 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  2 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  1 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  5 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  2 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  17 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  3 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  1 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  30 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2 01:23"Комо" 19 ёшли ҳужумчи учун 14 миллион тўлади  0 00:57Расман: "Ювентус" "Лилль" тарихидаги энг яхши тўпурар билан шартнома имзолади  3 00:40"Манчестер Юнайтед"да 10-рақамнинг эгаси аниқ. У Рэшфорд эмас  2 00:02Иван Бошкович: "Биринчи даврада футболчиларим ўз даражасини намойиш қилди, бироқ бизга омад етишмади"  0 23:43Баҳром Ҳайдаров: "Рақиб жарима майдончаси атрофига борганда футбочлиларимизга совуққонлик ва маҳорат етишмаяпти"  4

Эртага Самвел Бабаян билан биринчи матбуот анжумани бўлиб ўтади News

Эртага Самвел Бабаян билан биринчи матбуот анжумани бўлиб ўтади

Tags :  Бабаян
9 июль куни соат 12:00 да Ўзбекистон Футбол Федерациясининг анжуманлар залида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи Самвел Бабаян билан биринчи матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Тадбирда ЎФФ ва ПФЛда аккредитациядан ўтган ОАВ вакиллари иштирок этади.

Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси 19-26 июль кунлари Тошкентда биринчи ўқув-машғулот йиғинларини ўтказади. Бош мураббий терма жамоанинг ички ресурсларини кўздан кечириш мақсадида, йиғинга Ўзбекистон чемпионатида ўйнайдиган 24 нафар футболчини таклиф этган.

Самвел Бабаяннинг бош мураббий сифатидаги илк расмий учрашуви, ҳозирча, 3 сентябрь куни Тошкентда Яманга қарши ўйин бўлиши кутилмоқда.

Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон ва Осиё чемпионати саралаш баҳсларини 16 июнда Шимолий Кореяга қарши 2:4 ҳисобидаги мағлубият билан бошлаган. Бугунги кун ҳолатига қадар H саралаш гуруҳида 2 та ўйинда 6 очко жамғарган Шимолий Корея ва Филиппин терма жамоалари пешқадамлик қилиб туришибди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика